alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Янги йил таътилига йўл олган юлдузлар

Янги йилни кўпчилигимиз интизорлик билан кутамиз. Чунки у сеҳрли ва ажойиб байрамлардан бири. Кўпчилик, жумладан санъат ахли ҳам янги йил олди ёки кейин дам олишга бошқа юртларга саёҳатга йўл оладилар. Қуйида Янги йил таътилида бўлган машҳурларимиз. 

Қизиқчи Обид Асамов ўғли билан Таиландга дам олмоқда. 

alt

Хонанда Шаҳзода Дубайга янги йил таътилига йўл олган. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида суратлар орқали маълум қилган.  

Рашид Ҳолиқов, Райҳон ва турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовлар Ўзбекистон ҳудудидан йироқлашмай юртимизнинг қорли тоғ ёнбағрида жойлашган «Лайнер» тоғ-курорт мажмуасида оилавий тарзда дам олишда бўлдилар.

alt

Раққоса Паризода оиласи билан Туркиянинг курорт шаҳарларидан бири Белекда дам олмоқда. Янги йилни ўша ерда кутиб олган. 

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам Европа бўйлаб Янги йил таътилига йўл олган. 

alt

Актриса Ситора Алимжонова янги йил олди Дубайга ҳордиқ олиш учун йўл олган бўлиб, 2017 йилни ўша ерда кутиб олган. Айни дамларда актриса Янги йил таътилидан Тошкентга қайтиб келган.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг