ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Йигитали ва Муқаддасдан оилавий суратлар

1882
0

Муқаддас Саъдуллаева 23 декабрь куни иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Актриса турли ҳил гап-сўзлар ва шов-шувлар сабабли инстаграмдаги шаҳсий саҳифасида актёр Йигитали Мамажонов билан оилавий суратларини жойлаштириб, мухлисларига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди. 

alt

Муқаддас Саъдуллаева:
«Ассалому алейкум яхшилар жума аййомингиз муборак бўлсин! Аллоҳимга Ҳамду санолар бўлсин мана шу чиройли Бахтимизга Бахт қўшган кун ҳам келди. Хонадонимизга сал кам 1 йиллик ширин турмушимизнинг, муҳаббатимизнинг меваси АбуБакр Сиддиқ куни кеча илк бор янги меҳмон бўлиб келдилар! Бахтни кўз-кўз қилиш яхшиликка олиб келмаслигини ҳаётий тажрибамда, яқинларимда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам чиройли турмушимиз ҳеч кимни назарида бўлишини истамадик, шу кунгача Алҳаммдуллиллаҳ тинч-тотув яшаб келяпмиз, лекин қарасам охирги кунлар хақиқат асталик билан очилиб, ғаламис қалби қора инсонларнинг қуролига айланиб ҳар хил тухмат бўхтонлар билан оиламиз шаънига хунук гаплар гуллай бошлади. Шунинг учун бугун охири Бахтимни фақатгина яхшилар, қалби тоза инсонлар билан бўлишишни истадим. Мен Бахтлиман қайнонам ойижонимдек, турмуш ўртоғимдек қалби тоза, меҳрибон, инсофли диёнатли инсонлар ҳозирда жуда кам. Оилада Бахтнинг калитини эса иймонли турмуш ўртоғимга, ҳар қандай вазиятда ҳам итоатли бўлишда деб биламан! Айтиб ўтишим лозимки, биз ҳеч кимни оиласини бузиб турмуш қурганимиз йўқ, бахтини ҳам тортиб олганимиз йўқ. Биз фақатгина Аллоҳ буюрган йўлда, дунё қарашларимиз тўғри келиб, қалбларимизни ҳамда ҳаётимизни туташтирдик ҳалос! Барча-барчага яхшиларга фақатгина Бахтни яхшиликларни тилаб қоламан! Азизлар инсонларга қўлиздан келса яхшилик қилинг, яхшилик қилиш келмаса, ёмонлик ҳам қилманг. Яхшилик қилолмаган инсонингизга ҳеч бўлмаса ёмонлик қилмаслик имкониятингиз бор. Инсондан фақатгина дунёда яхшилик қолади! Кунингиз ҳайрли ўтсин!»

Ўғил фарзандлик бўлган Йигитали ва Муқаддас, фарзандларига АбуБакр Сиддиқ деб, исм бердилар.

altaltalt

Йигитали ва Муқаддаснинг аввалги турмушларидан фарзандлари бор.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг