alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Юлдузлар янги йилда нималар билан бандлар?

Йил давомида кутилган янги йил байрами ҳам ўтди. Янги йилни ҳар биримиз янги режалар, ғоялар, орзу ва умидлар билан бошлаймиз. Бундан шоу-бизнес олами вакиллари ҳам мустасно эмас. Кимдур концертга тайёргарлик кўраётган бўлса, кимдур янги таронасини ва клипини премьера қилиш арафасида, яна кимдур эса қишки таътилда.
Демак, юлдузлар янги йилнинг биринчи ҳафтасида нималар билан бандлар? барчаси ҳақида бир четдан.
 
alt

Латофатли Лола йил сўнггида ўз мухлисларига кўпгина совғалар, яъни болажонлар учун аудио китоб, "Севгимсан" таронасининг янгича талқинини тақдим этганлиги байрамга муносиб совға бўлган эди. Янги йилнинг илк ҳафтасида эса хонанда сайтимиз мухбири билан илиқ суҳбат қурди. Суҳбат нима ҳақда бўлганлигини ҳозирча сир тутамиз, аммо тез орада албатта Лола билан янги мақолани чоп этамиз.
 
alt

Жозибали хонанда Манзура янги йилда, "Қайнона ва келин" телесериалининг съёмка ишларида суратга тушишни давом эттирмоқда. 
 
alt

Янги йилнинг илк ҳафтасида хонанда Зиёда ўз вақтини оиласи ва яқинлари даврасида ўтказишга бағишлади. Бугун, 7 январда эса ҳушовоз хонанда инстаграм тармоғида, барча яқнлари ва дўстларидан туғилган кунига бағишланган табрикларни қабул қилмоқда. Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб ажойиб инсон ва истеъдодли ижодкор Зиёдани таваллуд айёми билан қутлаймиз.  


alt

Бетакрор Райҳон ўзининг ижодий жамоаси билан феврал ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Шунингдек, хонанда тез кунда мухлислари эътиборига "Жавоб бер" таронасига ишланган видеоклипни тақдим этиш арафасида. 

alt
 
Ўз услубига эга хонанда Сардор Мамадалиев эса "Дил яраси" таронасига клип тасвирга олиш ишлари билан банд. Мазкур клипда Юлдуз Раджабова ва Карим Мирходиевлар иштирок этганлар. Демак, мухлислар тез орада хонандадан янги ижод ишини кутиб қолишлари мумкин.  
 
alt

2015 йилда ҳаётида кўпгина қувончли воқеаларга эга бўлган хонанда Дилсўз ҳам йилни мазмунли бошлади. У мухлисларига қишки фотосессиясини тақдим этди. Шунингдек, хонанда 8 январ куни "Айтгин" номли янги таронасинининг премьерасини ўтказиш арафасида. 
 
alt

Гўзал ва бетакрор овоз соҳибаси Севара Назархон янги йилнинг биринчи ҳафтасида ўзи учун янги фотосессия ўтказди. Сураткашлик вазафасини эса истеъдодли Азиза Кариева амалга оширди. 
 
 
altalt

Мафтункор хонанда Шаҳзода my5 телеканалида "Наша радость" муаллифлик кўрсатувини олиб бормоқда. 2016 йилнинг 3 январида хонанда кўрсатувнинг навбатдаги сонида тасвирга тушиб, ўз оиласи билан узоқ кутган қишки таътилга йўл олди. Шунингдек, тез орада Шаҳзода, хонанда Шохрух билан янги қўшиғи ва унга ишланган клипини омма ҳукмига тақдим этиш арафасида.
 
altalt

Нилуфар Усмонова фарзандлари ва дугонаса Шаҳзода Матчонова билан Дубайда янги йил таътилида ҳордиқ олишмоқда.
 
alt

Рашид Ҳолиқов ҳам оиласи ва дўстлари билан қишки таътилга иссиқ юртга йўл олган. Оила даврасидаги ҳордиқ. 
alt

Ёқимли овоз соҳиби Шоҳруҳхон, Шуҳрат Йўлдошев билан ижро этган "Қизгина" дуэтига клип тасвирга олдиришмоқда. Демак, ака-укалардан тез орада янги клипни кутиб қолинг. 
 
alt

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон янги йилда "Омон-омон" номли таронасига видеоклип тасвирга олдирди. Тез орада реал воқеаларга асосланган ижод маҳсули мухлислар ҳукмига тақдим этилади. 
 
alt
 
Яна бир тиним билмас хонандалардан бири Муниса Ризаева янги йилнинг илк ҳафтасида мухлисларга шўх қўшиғини тақдим этди. "Ман боп" таронаси юртимизнинг барча радиотўлқинларида 4 январ куни премьера қилинди. Ҳозирда эса хонанда ўзини доимгидек буткул ишига бағишлаган бўлиб, репетициялар, ҳизматлар билан банд. 

Бизда ҳозирча ана шундай янгиликлар. Бизни кузатишда давом этинг.  

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг