alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Юлдузли оила: Маъмур Султонов ва Севара Солиева

Сиз яхши онамисиз ёки яхши рафиқа?
Севара: Яхши она.

Сиз яхши отамисиз ёки яхши фарзанд?
Маъмур: Яхши фарзанд.

Сиз яхши актрисамисиз ёки яхши уй бекаси?
Севара: Иккаласида ҳам ёмон эмасман. 

Сиз яхши актёрмисиз ёки яхши оила бошлиғи?
Маъмур: Яхши оила бошлиғи.

alt

Икки санъаткор бир оилада кўплик қилмайдими?
Севара: Агар бир-бирини тушунса кўплик қилмайди.
Маъмур: Баъзида ҳалақит қилса, баъзан ютуғимиз шунда бўлади.

Нима учун санъатдан воз кеча оласиз?
Севара: Агар турмуш ўртоғим санъатимга қаршилик қилсалар воз кечишим мумкин.
Маъмур: Юртимиз тинч бўлса, санъатдан ҳеч қачон воз кечмасам керак.
 

Санъатни танлаганингиздан пушаймон бўлган вақтингиз бўлганми?
Севара: Илк санъатга қадам қўйган вақтларимда пушаймон бўлган эдим.
Маъмур: Йўқ.

alt

Илк гонорарингизни нимага сарфлагансиз?
Севара: Ота-онамга берганман.
Маъмур: Дўстларим билан чойхонага борганмиз.
 

Турмуш ўртоғингизни рашк қиласизми?
Севара: Албатта рашк қиламан.
Маъмур: Рашк эркакларга хос хусусият.

Бир-бирингизни телефонингизни текшириб турасизларми?
Севара: Албатта.
Маъмур: Албатта, бунга алоҳида вақт ажратаман (кулади), лекин рафиқамга ишонаман.

alt

Энг кўп баҳслашадиган (келиша олмайдиган) мавзуингиз?
Севара: Ҳар хил мавзу бўлиши мумкин.
Маъмур: Фарзанд тарбияси борасида кўп баҳслашамиз.

Энг катта орзуингиз?
Севара: Бу сир бўлиб қола қолсин. Чунки амалга ошмаган орзуларимни ҳеч кимга айта олмайман.
Маъмур: Санъатда ўз ўрнимни топиш ва юқори чўққиларни забт этиш.

Ёлғонга муносабатингиз?
Севара: Ёлғон гапириш албатта яхши эмас, агар бирор бир оилавий ёки дўстона муносабатларга дарз кетмаслиги учун бўлмаса. Лекин алдаш тарафдори эмасман.
Маъмур: Ёлғон гапиришса Худога солиб, индамай кетаман.

alt

Бахт формуласи...
Севара: Сабр-тоқат.
Маъмур: Ишонч, ҳурмат ва эътибор. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг