alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Жаҳонгир Позилжонов билан концерт олди суҳбат

 

 

Концерт дастуримиз 50% кулгудан, 50% қўшиқ деб эълон қилишимизнинг сабаби, «Божалар» гуруҳидаги барча ижодкорлар, сўз усталари қатнашаётганликлари бўлди. Масалан, сўз усталарини концертига борсангиз фақат кулгу, хонандаларникида эса фақат қўшиқ ва мусиқа. Биз эса шу иккисини жамлаган ҳолда саҳналаштирилган, театрлаштирилган дастур тақдим этишга қарор қилдик.

Албатта, концертда дуэтлар ҳам бўлади. Шу кунгача куйланган дуэтлар ижро этилади. 2та сирли дуэтдошимиз бор. Айтишим мумкинки, мухлислар тасаввурига сиғмаган хонандалар билан дуэт бўлади. Айни кунларда концерт учун турли мавзулардаги 14та янги қўшиқ ёзилмоқда.

Мен кўпинча ижодимдан қониқмайман. Аслида, ўз ижодимдан қониқдим деган санъаткорни кўрмадим. Устозларимиз «ижодкор ўз ишидан қониққан кун унинг санъатдаги зинапояси тугайди, юлдузлик касаллигига учраган бўлади», - деб ўргатганлар.

Ижодкор серқирра бўлиши керак деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам қўшиқчи, ҳам режиссёр, ҳам актёр сифатида, яъни ҳар соҳада юксалишни истайман.

alt

Касбимдан кўзлаган мақсадим – инсонларнинг кўнглини кўтариш. Ижодимда комедия жанрини танлаганимнинг сабаби ҳам айнан шунда, яъни мухлисларга табассум улашиш. Санъат бу – маданий ҳордиқ чиқариш ва одамларнинг кўнглини кўтариш дегани.

Фикримча, «Муҳаббат» номли қўшиғим йиллар давомида ўзининг аҳамиятини йўқотмаган, ҳаммага манзур бўлган тароналардан. Бу қўшиқ 5 йил аввал ижро этилган бўлиб, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мухлисларни ҳаётни севиб яшашга чақиради.

alt

Мағлубият мен учун бу – туртки. Мағлубиятнинг ҳам ўзига яраша кучи бор. Агар ният яхши бўлса, мағлубият яна ютуққа эришишга тутрки бўлади.

Ҳаётдаги энг катта ютуғим – соғ-омонлигим ва ақл-ҳушим жойидалиги.

Саҳна ва ҳаётни аралаштирмаслик, уларни ажрата билиш керак. Саҳна кийими кийилгандан кейин образга кираман. Ҳаётда эса жиддийликни унутмайман.

Мухлислар назарига тушганимдан буён, улар томонидан менга соғлик-саломатлик, омонлик ва ижодимга омад тилаганликлари мен учун жуда қадрли ва буюк совға ҳисобланади. 

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг