alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Art by Sofia'дан юбилей либослар намойиши

Мазкур тақдимот дизайнернинг йигирманчи либослар намойиши бўлиб, Art by Sofia брендининг 10 йиллик юбилейгига бағишланди. 

alt

The exotic jeans номли Баҳор-ёз 2018 тўплами тақдимоти икки қисмга бўлинган ҳолда, танаффус билан тақдим этилди.

alt

Биринчи қисмда дизайнернинг Denim услубидаги 24та либослар тўплами намойиш этилди. Тўпламда дизайнер асосан джинси матосидан фойдаланган бўлиб, уни адрас, парча, шифон, тўр каби миллий матолар билан уйғунлаштирган.

Намойишнинг иккинчи қисмида арабча услубда ишланган либослар тақдим этилди. Оқшом либослари, ёпинчиқлар, комбинезонлар, барчаси пахта, ипак, шифон, бахмал каби матолардан ишланиб, FF Collection брендининг аксессуарлари билан тўлдирилган.

Кечани таниқли бошловчи Нилуфар Сотиболдиева олиб борди.

alt

София Ашур, дизайнер:

«Мен одатда casual, классика, эклектика услубидаги либослар яратар эдим, лекин бу сафар арабча услубда ҳам либослар яратишга ҳаракат қилдим. Арабча услуб бир вақтнинг ўзида ҳам камтар, ҳам ўзига тортадиган. Деним тўплами ҳақида гапирадиган бўлсам, джинси матоси менга жуда ёқади. Жаҳон трендлари билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилдим ва джинси матоси билан миллий матоларимизни уйғунлаштириб бу тўпламни яратдим».  

alt

Шаҳзода Муҳаммедова, дизайнер, актриса

«Art by Sofia бренди остида ижод қиладиган дизайнер София бетакрор йўналиши билан, бошқаларникига ўхшамайдиган услуби билан мени қизиқтириб қўйган. Актриса сифатида ҳам, дизайнер сифатида ҳам уларнинг ижодларини кузатиб бораман. Уларни ҳурмат қилишимнинг яна бир сабаби, улар Москвада Вячаслав Зайцев қўлида таҳсил олганликлари».

alt

Рухшона, хонанда

«Ҳомиладорлигимда либос топа олмай, тушкунликка тушиб турган пайтда София мени қутқарганлар десам ҳам бўлади. София менинг ўлчамларимга мос, гўзал либос танлашга ёрдам берганлар. Уларнинг либослар ўзи жуда ҳам антиқа ва ўйлайманки, бу сафарги тўплам ҳам барчага манзур бўлади».

alt

Зуҳра Солиева, актриса

«София билан суратга олиш жараёнида танишганман ва шундан бери ишларини кузатиб келаман. Менга у яратган либослар жуда ёқади. Аёллар учун қулай, менталитетимизга мос нарсалар тикади. Бугунги намойиш ҳам жуда ёқди. Жаҳон стандартларига тенглаша оладиган, ажойиб образлар кўрдим. Унинг тўпламларидан барча ёшдаги аёллар ўзига мосини топа олади».

alt

Дилноза Кубаева, актриса

«Бугун мен илк маротаба бу бренднинг намойишигиа ташриф буюришим. Дизанйер билан бўлган қисқа суҳбатимизнинг ўзидаёқ ундаги ижодкор қалбини сездим ва унинг ишлари билан қизиққиб қолдим. Бир соҳада 10 йил тер тўкишнинг ўзи бўлмайди, ўйлайман-ки, София ўз соҳасини тўғри танлай олган инсонлардан бири».

alt

 

Намойишнинг юлдузли меҳмонлари:

alt
Актриса Ситора Фармонова
 

alt
Бошловчи Ойхон Ифорзода


alt
Актриса​ Халимахон
 

alt
Олимпиадачиларимиз
Бектемир Мелиқўзиев, Хасанбой Дўстматов, Муроджан Ахмадалиев, Баходир Жалолов

 

Намойишдан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.

Дизайнер София Ашур – Вячеслав Зайцев мода лабораториясини тамомлаган. 2007 йилда Art by Sofia брендига асос солишга қарор қилган. Ўн йил ичида дизайнер Европа, Москва ва Қозонда ўзининг либослар тўпламини тақдим этган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг