Дилдора Қосимовадан таътил мавсумига либослар намойиши
Дизайнер ўз ижоди давомида доим Шарқнинг ноёб маданияти ва энг долзарб бўлган замонавий трендларга эътибор қаратиб келган. Nobile ресторанида намойиш этилган тўпламда меҳмонлар нозик силуэтлар, ҳарир матолар, муҳташам кашталар билан безатилган нафис матолардан яратилган либосларга гувоҳ бўлдилар. Дизайнер томонидан танланган ва тўпламни янада бетакрор қилган аксессуарлар барчанинг эътиборини ўзига қаратди. Намойиш учун махсус яратилган декорациялар эса тўпламнинг асосий ғоясини буткул ҳис эттирди.
Рестораннинг муҳташам интерьерида меҳмонлар нозик дид билан безатилган фуршет дастурхони атрофида нафақат суҳбат қуриш, балки атрофда рўй бераётган воқеалар ҳақида ўз фикрларини билдиришга ҳам улгурдилар.
Дилдора Қосимова:
«Ўз ичига 16та оқшом либосларини жамлаган мазкур тўпламимда асосий урғу - бетакрор ўлкамизнинг оқ олтини бўлмиш «Пахта гули»га қаратилган. Либослар кенг бичимга эга табиий, ҳаво ўтказадиган матолардан яратилган. Аксессуарлар шоу эффектини янада кучайтиришга қаратилган эди ва умид қиламанки, меҳмонлар буни баҳоладилар. Декорациялар ҳам бугунги намойиш учун махсус яратилган бўлиб, қушлар сайраши, барглар шитирлаши орқали ёзги боғ муҳитини яратишга ҳаракат қилганмиз.
Баъзи ишларнинг деталлари, айниқса, моделлар билан масофадан туриб ишлаганда, ўзига алоҳида катта эътиборни талаб қилади. Буни Бухоро зардўзлари мисолида айтишимиз мумкин. Лекин бу қийинчиликлар якуний натижадан янада кўпроқ завқ олишга кўмаклашади».
Намойиш учун диджей Kyamran Silence томонидан махсус трек ёзилган.
Намойиш меҳмонлари:
ИЗОҲЛАР 0