Машҳурларнинг саҳна ва кундалик либослари
Хонанда Нилуфар Усмонова
Тўрт фарзанднинг гўзал онаси, ўзбек эстрадасининг шўх-шаддот хонандаси Нилуфар Усмоновани саҳнада башанг либосларда кўриш мумкин бўлса, ҳаётда дид билан танланган, қулай ва оддийлик тарафдори эканлиги кузатиш мумкин.
Хонанда Шаҳзода
Шаҳзода саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам доим нафис кўринишлар тарофдори эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Хонанда Райҳон
Шоу концерт дастурлар қироличаси бўлган Райҳон саҳнага мухлислар қаршисига ўта ёрқин ва дабдабали либосларда чиқса, ҳаётда қулай ва бежирим кўринишда юради.
Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова
Актриса касби туфайли доим оммавий тадбирларда башанг либосларда кўриниш берса, кундаликда қулайликни афзал кўради.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова
Шаҳзода Муҳаммедова жуда ҳам серқирра ижодкор бўлганлиги боис саҳна либосларини одатда ўзи яратади. Улар барчаси бетакрор ва гўзал. У ҳаётда ҳам доим кўркам кўринишда.
Актриса Ситора Фармонова
Актрисанинг саҳна ва кундалик либослари замонавий.
Хонанда Лейли
Тадбирларда нафис либосларни ҳуш кўрадиган гўзал хонанда кундалик ҳаётда қулай тарзда кийинади.
Хонанда Умидахон
Умидахон саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам либосларига синчковлик билан ёндашади.
ИЗОҲЛАР 0