
Ўзбек модаси Бокуда
Gigu бренди асосчиси, дизайнер Гулчеҳра Юнусова Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Mercedes-Benz Fashion Week 2017 ҳафталигида иштирок этди.
Дизайнер ҳафталикда ўзининг сўнгги Indigo либослар тўплами билан қатнашди. Тўпламдан 12та либос ўрин олган. Айтиш жоизки, Гулчеҳра Юнусова бундан аввал Боку шаҳрида Baku Fashion Week ҳафталигида Ўзбекистон номидан иштирок этган эди. Мазкур ҳафталикда Гулчеҳра Юнусовадан ташқари шунингдек, Ўзбекистон модасини кенг омма ҳукмига, Liza Manner, Sabina Nazar, Anor Atelier, Behzod Saitov каби ўзбек брендлари «Шарқ либослари» намойишида тақдим этдилар. Mercedes-Benz Fashion Week 2017 ҳафталиги - мода оламида энг муҳим ҳодисалардан бири ва бутунжаҳон фэшн кўргазмалари тақвимида муносиб жой эгаллайди.
Тадбирдан фотолавхаларни хукмингизга хавола этамиз.

ИЗОҲЛАР 0