alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

«Тарона шоу»да машҳурлар қандай либосда намоён бўлдилар

23 ва 24 декабрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида янги йил байрамига бағишланган «Тарона шоу» гала-концерти бўлиб ўтди. Концертда таниқли эстрада хонандалари Шаҳзода, Райҳон, Муниса Ризаева, Лола, Умидахон, Зиёда, Дилсўз ва бошқалар ўзларининг машҳур тароналарини ижро этдилар. Лекин бугунги шарҳимиз уларнинг ижодига эмас, балки концертга ташриф буюрган либосларига бағишланади.

Хонанда Шаҳзода гала-концертда серқирра ижодкор Нариман Григорян томонидан яратилган муҳташам қора рангдаги либосда пайдо бўлди.

alt

Райҳон ҳам қора рангдаги ўта замонавий бичимдаги либос кийган. Либос дизайнери сифатида Ирода Ағзамхўжаевани кўрсатган.

alt

Нилуфар Усмонова бежирим қора кўйлак кийган бўлиб, либос бичими соддалиги билан эътиборни тортди.

alt

Хушовоз хонанда Лола таниқли дизайнер Зулфия Султоннинг ижодига мансуб ҳарир либосда.

alt

Хонанда Ягона машҳур дизайнер Хафизхон тиккан либосда.

alt

Умидахон баҳор кайфиятини уйғотувчи нафис либос кийишга қарор қилган.

alt

Хонанда Манзура оқ ва кумуш рангдан тикилган костюмда мухлислар қаршисида намоён бўлди.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг