alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«101-рейс» фильми суратга олиш ишлари якунланди

Реал воқеага асосланган «101-рейс» бадиий фильмининг суратга олиш жараёнлари тугади. Бу ҳақда фильм ижодкорлари фильмнинг Инстаграмдаги расмий саҳифасида эълон қилдилар

alt

Мазкур фильмда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда актёрлардан устоз санъаткор Ҳошим Арслонов, истеъдодли актёр Умид Искандаров, Самиддин Лутфуллаевлар билан бир қаторда таниқли актрисалар Лола Элтоева, Баҳора Арслонова, Нигина Анорбоевалар, шунингдек,  ёш, ҳаваскор актёрлар ҳам суратга тушган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-06-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг