alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Тошкент халқаро кинофестивалининг қизил йўлакларида дунё юлдузлари

“Муҳташам юз йил”, “Севги изтироби” роллари билан юртимизда машҳур Фелиз Аҳмат ва Мелисса Памук, ўлмас “диско раққоси” Митхун Чакраборти, Канн кинофестивали совриндори Салам Есламова, шунингдек, Стивен Сигал, Франко Неро, Никита Михалков, Филип Киркоров ва Тимур Бекмамбетовлар қизил йўлаклардан юриб, фестивалнинг очилиш маросимига янада ёрқинлик бахш этишди.

 

alt

alt

alt

 

Мазкур фестиввалда  иштирок этиш учун 350 дан ортиқ киноижодкорлар иштирок этишди. Нафақат актёрлар, балки режессёр, продюсер, мусиқачи ва рассомлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги режалаштирилган маҳоратлар дарсларини ўтишади. Шу билан бирга кино соҳасига оид маърузалар ва ижодий учрашувлар ҳам кўзда тутилган. Санъат байрамининг географияси кенг: Италия, Франция, АҚШ, Туркия, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Миср, Исроил каби 40 дан ортиқ мамлакатларни ўз ичига олади.

 

alt

alt

alt

Фестивал доирасида Тошкентда Бутунроссия давлат киноматография институтининг иш бошлаш маросими ва юртимиз бўйлаб 6 та янги кинотеатрда ҳужжатли фильмлар кунларини ўтказади ҳамда “5 кунда кино” ёш киноижодкорлар танлови бўлиб ўтади.

Ёрқин ва кутилган шоу, жаҳон юлдузларининг улкан санъаткорларининг чиқишлари Алишер Навоий номидаги кино саройнинг қайта таъмирланган биносида бўлиб ўтди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-09-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг