Ахад Қаюмдан тез кунда «Она» миллий сериали
Шоир ва актёр Ахад Қаюм «Она» номли миллий сериалини суратга олди. Бу Ахад Қаюмнинг илк режиссёрлик иши. Шоирнинг таъкидлашича мазкур сериални волидалари туғилган кунлари ва устоз санъаткор Саида Раметованинг 60 ёшлик юбилейларига бағишлаб суратга олган.
Мазкур миллий сериалда Саида Раметова, Мадина Мухторова, Ахад Қаюм, Луиза Расулова, Феруза Собитоваларни бош ролларда кўриш мумкин.
Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова ва Саида Вахобова. Фильм продюсери Азизбек Саидов.
Мазкур миллий сериал MY5 телеканали орқали томошабин ҳукмига тақдим этилади.
Сериал учун Ботир Қодировнинг «Она» номли қўшиғи саундтрек сифатида танланган.
Демак, тез орада томошабин ойнаижаҳон орқали шоир ва актёр Ахад Қаюнинг илк режиссёрлик ишига баҳо бериш имконига эга бўладилар.
ИЗОҲЛАР 0