alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Алишер Узоқовдан комедик фильм - «Музлаган»

Премьерада мухлислар билан бир қаторда Адиз Ражабов, Муқаддас Саъдуллаева, «Дизайн» жамоаси аъзолари, Асқар Ҳикматов каби таниқлилар иштирок этишди.

altaltalt

Тақдимотнинг бадиий қисмини бошловчи Шох Алимович олиб борди.

alt

Фильмда бош ролларни Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Умид Ҳамдамов ва Расул Каримов ижро қилган.  Шунингдек, Назокат Нарзиева, Ситора Фармонова, Феруза Норматова, Турғун Бекназаров, Сайфиддин Мелиевларни кўриш мумкин.

alt

Фильмининг номи ўз маъносидан ҳам, мажозий маънодан ҳам келиб чиққан ҳолда Комедия жанридаги фильмимда тўртта бош қаҳрамон мавжуд. Тўрт дўст, синфдош ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бу кино асарни носталгик томонлари ҳам бор.

 

Ситора Фармонова, актриса

Фильм ҳақида гапирадиган бўлсам, картина комедия жанрида. Бу кинокартинада мен ҳамшира ролини ижро этганман. Ролим бошқа фильмларда ижро қилган қаҳрамонларимга ўхшашроқ. Съёмка жараёни жуда ҳам осон ва қизиқарли ўтган. Ёз чилласида, рўза ойида тасвирга туширилган. Алишер Узоқов аслида фақат ёз чилласида кино суратга олади. Жазирама иссиқ бўлса-да, қийинчиликлар бўлмаган. Алишер Узоқов режиссёр сифатида, ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, режалаштириб, шу режа бўйича иш қилади. Шунинг учун у билан ишлаш осон.

Алишер Узоқов, фильм режиссёри  

Анча йиллардан буён, шу саҳнада туриб фильм намойиш қилиш насиб қилмаган эди. Ва ниҳоят шу кунга етиб келдим. Ушбу фильм томошабинларга ёқади деган умиддаман. Албатта бу биргина инсоннинг иши эмас. Шу фильмни яратишда ўз ёрдамини аямаган Бобур Йўлдошевга ва ижодий гуруҳга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

«Музлаган» фильми ижодкорлари:

Постановкачи режиссёр, сценарий муаллифи - Алишер Узоқов;
Тасвирчи - Иззатилла Лутфуллаев;
Режиссёр - Гўзал Юсупова;
Либослар бўйича рассом - Севара Зуннунова;
Монтаж режиссёри - Муҳибулло Убайдулллаев; 
Бастакор - Фаррух Собиров.

Фильм афишаси билан сайтимизда танишинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг