alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Амир Темур ҳақида россия фильми премьераси

Жорий йилнинг 4 мартида Тошкент вақти билан соат 11:00 да "Россия 1" телеканалида буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақидаги фильм премьераси бўлиб ўтади. Намойиш этиладиган фрагмент "Россия 1" телеканали ходимлари томонидан Тошкентдаги Россиянинг фан ва маданият марказида суратга олинган.
Муаллиф: Олег Хафизов
Режиссёр: Роман Шмидт
 
alt
 
Темурланг (Амир Темур) – ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркардаси, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси. Унинг тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул. Бу ақлли ва билимли инсон ўз давлатининг куч-қудратини ошириш ва мустаҳкамлаш учун биринчи навбатда ҳарбий ва энг муҳим иқтисодий ислоҳотлар ўтказди. Бу ислоҳотлар заминида аввалги давр донишмандларининг ақл-идроки, ғоялари мужассам эди, айниқса, тараққиёт учун ягона давлат, ўзаро тотувлик, ишбилармонларга қулай мулкий ва ҳуқуқий шароит яратишга, айниқса савдо-сотиқни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.
 
alt
 
Амир Темур ҳарбий салоҳиятда жаҳонга машҳур саркарда ва ўз замонасининг энг қудратли ҳукмдори бўлиши билан бирга, унинг ҳарбий назарияси ва амалий ҳарбий санъати, тактика ва стратегияси, армия таркибининг тузилиши ўз даврининг нодир мўъжизаси эди. Унинг ҳарбий маҳорати турли йўналишларда — аскарий қисмларни қайта ташкил этишда, турли-туман усуллардан фойдаланишда, ҳужумдан олдин душман жойлашган ерларни обдон ўрганиб чиқишда, ҳам лашкарбоши — қўмондонликда намоён бўлди.
 
alt

Амир Темур бунёдкорлик соҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилиб, жаҳон меъморчилигини бемисл даражада бойитди. У салтанат мафкураси, ғояси ва маҳобатини ўз бунёдкорлик ишларида намоён эта олди. Амир Темур Самарқанд атрофида ўз даврида дунёнинг сиёсий марказлари бўлган Шероз, Султония, Бағдод, Ироқ, Дамашқ, Миср каби 12 та шаҳар номи билан қишлоқлар барпо этиб, салтанат пойтахтининг уларга нисбатан тутган мавқеига алоҳида урғу берган. Шунингдек, соҳибқирон Самарқанд шаҳри атрофида ўнлаб боғлар яратган, бу боғларда гўзал иморатлар, фавворалар ва бошқа иншоотлар қурдирган. Дунёнинг энг чекка жойларидан турфа хил ва гўзал ўсимликлар, жониворлар келтирилган. Нафақат Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари, балки, Темур салтанатининг барча бурчакларида ҳам кенг бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Салтанатда масжид, мадраса, маъмурий иморатлар, кўча, боғ-роғлар, янги қишлоқ ва шаҳарлар, ҳаммом, бозор, тим, кўприк, шифохона, канал, ариқ ва бошқа иншоотлар қурилишига катта эътибор қаратилди. 
 
alt
 
 
Соҳибқирон Амир Темур тарқоқ қавмларни бирлаштириш, уларни ягона, кучли ва аҳил миллатга айлантиришни ўзига мақсад қилиб қўйганди. Бу мақсад йўлида кучини ҳам, вақтини ҳам аямади. У ўзбек тилини биринчи марта расмий муомалага олиб кирди. Фармонлар, ёрлиқлар ва хатлар араб ва форс тиллари қатори ўзбек тилида ҳам ёзила бошлади.
Буюк саркарда Амир Темурнинг ўлимидан сўнг, унинг авлодлари 1858 йилга қадар салтанатни бошқаришган.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг