ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Асал ойи» фильми премьерасидан

734
0

Фильмда бош ролларни актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров ҳамда актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ижро этган.

Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуродов сингари санъаткорлар ҳам суратга тушган. Кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьерада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов бетоблиги учун Раъно Ярашева эса Ҳаж сафарини амалга ошираётгани сабабли фильм премьерасига келишмади. 

Фильм премьерасида ўзбек кино ҳамда мусиқа оламининг энг кўзга кўринган вакиллари меҳмон бўлишди.

altaltalt

Жаҳонгир Аҳмедов, фильм режиссёри:

«Бу фильм бошқа ишларимдан фарқи, аввало фильм учта давлатда суратга олингани бўлди. Ижодий жамоа дўст бўлиб, «мен актёр эканман, мен актриса эканман, мени минглаб мухлисим бор», - деб ўтирмасдан, керак бўлиб қолган жойда камерани, чироқни кўтариб юришди, керак жойида гримёрлик қилишди, хуллас бу фильмда ҳақиқатдан ҳам бутун бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. «Асал ойи» бу фақат муҳаббат ҳақидаги, фақат севгидан иборат фильм эмас. Буни бугун мухлисларимиз кўриб, ушбу фикрларимга ўзлари ҳам амин бўлишади». 

alt

Шаҳзода Муҳаммедова, акстриса:

«Сўнгги вақтларда кинога қизиқишим у қадар катта эмас, аммо ушбу фильмни ҳақиқатдан ҳам узоқ кутдим. Чунки устозим Жаҳонгир Аҳмедовнинг ҳар бир фильми омадли, кассабоп, томошабоп фильмлар бўлиб келган. Мисол учун «Тундан тонггача» фильмини суратга олганларига 8 йил бўлган бўлса ҳам, ҳар йили қиш фаслида, янги йил арафасида такрор ва такрор намойиш қилинади. Бу фильм ҳам ҳар йили ёз ойларида телеэкранлардан тушмайдиган фильм бўлади деган умиддаман». 

alt

Азамат Ахроров, фильм бош роль ижрочиси:

«Бу фильмда жуда ҳам яхши, профессионал жамоа билан ижод қилдим. Ўзим ҳурмат қиладиган режиссёр билан ишладим. Бу ролим учун 15 кг озишим талаб қилинди ва ушбу талабни бажара олдим. Фильм мухлислар қалбидан жой олиб, энг севимли фильмлари қаторидан ўрин эгаллайди деб ўйлайман».

alt

Фильм афишаси билан сайтимизда танишинг. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг