alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

“Ажал жодуси” бадиий фильми премьерасидан

Алишер Навоий номли кино саройда янги “Ажал жодуси” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди. Унда эл севган актёр ва актрисалар иштирок этишди. Премьерани Лола Элтоева ва Акмал Мирзо олиб боришди. 

alt

Шу куни махсус меҳмон сифатида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков таклиф этилган бўлиб, хонанда ўз қўшиқлари билан премьерага ташриф буюрган томошабинларни шод этдилар. 
 
alt


Биз, Ҳилол Насимовни диний ақидапарастлик оқимларининг яширин фаолияти, уларнинг алдов йўли билан одамларни ўз сафига оғдириши, сохта ваъдаларга учиб, ўз Ватанига қарши қурол кўтарган ҳамда охир оқибатда мусофирчиликда азоб-уқубатда умр кечираётган кишилар шунингдек, жамиятимизда ҳамон давом этиб келаётган эрта турмушга бериш иллати ва бошқа долзарб мавзуларда “Алданган аёл”, “Тубанлик”, “Одноклассники.ру”, “Гумроҳлар” каби қатор фильмлар  режиссёри сифатида яхши таниймиз.

alt

Юқоридагилардан фарқли ўлароқ, “Ажал жодуси” фильми бутун дунёда жиддий муаммога айланган ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келувчи муаммолар, ноқонуний йўллар билан чет давлатларга ишлашга кетаётганлар ва баъзан аянчли тугаётган қисматлар ҳақида ҳикоя қилади.

alt
alt
 
Бутун қишлоққа донғи кетган, маҳаллада дув-дув гап бўлган дабдабали тўй қилиб, бўйнигача қарзга ботган оила аъзолари бошига катта ташвиш тушади. Онанинг қистови билан ота ўғилларини олиб ноқонуний тарзда чет элга йўл олади. Лекин улар у ерда ҳуқуқсизликда яшаб, аянчли воқеаларни бошидан кечиришга мажбур бўлади. Нафс ортида қилинган баъзи ишлар оқибатида отанинг умри хазон бўлади. Энди ўғилларнинг олдидаги бир муаммо, ота жасадини она юртига қандай қилиб олиб кетиш мумкин?
Бош ролларда томошабинлар Баҳодир Муродов, Муяссар Бердиқулова, Шоҳруҳ Насимов, Фотиҳ Насимов, Ширин Исмоилова ва бошқаларни кўришлари мумкин бўлади. 
 
alt
alt

Биз “Ажал жодуси” фильмида бош роллардан бирини ижро этган актёр Шоҳрух Насимовни сўзга тутдик:

“2014 йилнинг декабр ойида ишлаб чиқаришга туширилган мазкур фильмни суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Чорвоқ ва Сўқоқ ҳудудларида, шунингдек, Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасида амалга оширилди. Биласизми, мени кинони суратга олиш жараёнида  ҳайратга солган нарса жамоанинг аҳиллиги, бир-бирини қуллаб-қувватлаши бўлди. Бундай жамоа билан ишлаганимдан хурсандман. Кинога қайтадиган бўлсак, унинг асосий ғояси - нафс яъни боридан қониқмаслик, ёхуд ҳар ким кўрпасига қараб оёқ узатиши кераклигини, бундай вазиятларнинг оқибатлари нималарга олиб келишини оммага кўрсатиб беришдан иборат эди ва биз бу ғояни иложи борича ишонарли қилиб очиб беришга ҳаракат қилдик. Ролларимизни қай даражада етказиб бера олганимизни эса ҳолис томошабиннинг ўзи баҳо беради, биз улардан фикр-мулоҳазаларини кутиб қоламиз,  - дейди актёр Шоҳруҳ Насимов”.

alt
 
 Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизовнинг  "Ажал жодуси" фильми ҳақидаги фикри.
 

 
Премьерадан сoнг, фильм таассуротлари ҳақида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев:

“Ўз элини, юртини ташлаб бошқа давлатлардан бойлик топаман деб, оқибатда бор йўғидан ҳам айрилган инсонлар қисмати ётибди. Нега энди биз шундай гўзал ва бой имкониятлар мамлакатида яшаётганимиздан шукур қилмаслигимиз керак? Ахир ношукурчилик қандай балоларни олиб келишини барчамиз яхши биламизку. Аслида мустақиллик бизга инъом этган неъматларга биз ҳам оқилона жавоб қайтармоғимиз керак. Кинони кўрган ҳар бир киши хулоса чиқариб олиши керак. Қани ўзга юртларда яшаш, пул топиш зўрми ёки... Ҳеч ким ўз-ўзидан пул бериб қўймаслиги, пул учун ҳеч ким билмайдику деб, динга қарши иш қилишининг оқибатида нималарга дуч келиши ҳақида чуқур ўйлаб кўриши лозим. Ҳозир кўп учрайдиган бундай “яраларнинг” газак олишига йўл қўймаслигимиз, бунинг учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Фильмни барча кўриб чиқишини истардим ва бундан зора  10 % аҳоли хулоса чиқарса ҳам яхши натижа бўларди”.
 
alt
alt
alt
alt
alt

Долзарб муаммолар кўтарилган ушбу фильм, юртимиз кинотеатрларида 24 октябрдан намойиш этилмоқда. Биз ўз ўрнида барчани ушбу фильмни кўриб, керакли хулосалар чиқаришга чорлаб қоламиз.  

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг