alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Барон фильмининг премьерасига оз фурсат қолди

Режиссёр Рустам Саъдиев, "Барон" номли драма жанридаги фильм суратга олаётганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Ҳозирда фильмнинг постери ҳам чиққан бўлиб, биз фильм ижодкорларидан бири билан боғланиб, премьера қайси санада бўлиши билан қизиқдик. Фильмнинг премьера санаси хали аниқ эмас, аммо ижодкорлар 2016 йилнинг 14 январида, яъни Ватан ҳимоячилари кунида ўтказишни режалаштирганлар. Албатта аниқ премьера санаси томошабинларга маълум қилинади. 
 

alt


Эслатиб ўтамиз, "Барон" фильми 21 асрнинг энг  долзарб муаммолари қаторидан жой эгаллаган гиёҳвандлик ва унга қарши кураш мавзусини ўртага ташлайди. Мазкур фильм, нафақат ўзбек актёрлари, балки Россиянинг кўзга кўринган кино ижодкорлари ва ҳатто голливуд актёрини ҳам бир даврада жам қилди. Улар: Жавоҳир Зокиров, Мухаммадисо Абдулхаиров, Сейдулло Молдахонов, Дилором Эгамбердиева, ёш таниқли актёрлар Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Нурмуҳаммад Бобохонов (Алихан), Жамила Ғофурова, Ҳабибулло Низомов, Шаҳло Темирова, Шаҳзода Матчанова, Беҳзод Ҳамроевлар билан бир қаторда россиялик машҳур киноактёрлар Андрей Смоляков, Павел Прилучный, Фарҳод Маҳмудов, Виктор Вержбицкий ҳамда голливуд актёри Гассан Массуд. 
Фильм воқеалари Истамбул, Москва, Тошкент шаҳарларида суратга олинди. Шунингдек, "Барон" фильми учун "Сирдошим" саундтрекини ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиласи мафтункор Шаҳзода ижро этди.  

Демак, ўзбек кино саноати яна бир салмоқли фильм билан бойиш арафасида. Биз эса катта экранларга чиқмасдан шов-шувларга сабаб бўлган картина премьерасини кутиб қоламиз.  

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг