ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Бойвачча куёв» фильми тақдимотидан

6353
0

Узоқ кутилган премьерада ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Зарина Низомиддинова, Юлдуз Ражабова, Асқар Ҳикматов, Азиз Раметов, Алишер Усмонов сингари машҳурлар ташриф буюришди.

altalt

Белгиланган вақтидан бироз кеч бошланган премьерада Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, ҳамда актёр Муҳаммар Исо Абдулхайировлар иштирок қила олмагани учун бошловчи меҳмонлардан уларнинг номидан узр сўради.

alt

«Бойвчча куёв» фильми премьерасида фильм овоз режиссёрлиги вазифасини бажарган Матёқуб Орзиевнинг ёрқин хотираси ёдга олинди. Ушбу фильм Матёқуб Орзиев овозлаштирган сўнгги фильм эканлиги ҳам қайд этилди. Матёқуб Орзиев режиссёр Баҳром Ёқубовнинг ўн бешга яқин фильмларида режиссёр билан биргаликда ишлагани ҳам эътироф қилинди.

altalt

Саҳнада мазкур фильм ва фильмдаги актёрлар жамоаси номидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова сўзга чиқди. Фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари ҳақида қисқача гапириб ўтган актриса, барча меҳмонларга ёқимли томоша тилади.

alt

Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Юлдуз Ражабова, Асқар Ҳикматов, Зарина Низомиддинова, Алишер Усмонов каби актёр ва актрисалар роль ижро этган.

 

Фильм ҳақида фильм режиссёри Баҳром Ёқубов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

- Фильмда бош қаҳрамон ролини гавдалантирган Даврон Давронович исмли, болалалар уйида катта бўлган йигит оғир дардга чалинганлиги ҳақида шифокордан эшитгач унинг кўзларига дунё қоронғу бўлиб кетади. Фильмда воқеалар ривожи шундай бошланади. Болалар уйида рус тарбиячи аёлнинг қўлида катта бўлган бу йигит, уйланиш ёшига етганида, «Қандай қилиб қайнонасиз келин бўлиши мумкин? Келин эрталаб туриб кимга салом беради? Унга билмаганларини ким ўргатади?», дея ўзига ўзи савол беради. Бир куни тарбиячисига: «Сиз нима учун болаларингизнинг ёнига - Россияга кетмагансиз?», дея савол берса, тарбиячи: «Шу ерда ёшлигим ўтди, эрим билан шу юртда танишиб, оила қурдим, уни шу юртга дафн қилдик. Бу юрт -менинг Ватаним», деб жавоб беради. Шунда йигит: «Ундай бўлса, сиз менга она, хотинимга қайнона бўласиз», мазмунида фикр билдиради. Қайнона ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Олга Володина маромига етказиб ижро қилган.

- Даврон Давроновичнинг тақдири қандай бўлади, у шифокор айтганидек бир йилдан сўнг вафот этадими?

- (Кулиб) Бу саволга жавобни фильмни томоша қилгач топишингиз мумкин.

 

«Бойвачча куёв» фильмини 15 октябрдан бошлаб, юртимизнинг барча кинотеатрларидан томоша қилишингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг