ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Дунёнинг энг яхши кинотеатрлари

1633
0

Кино санъати вақт ўтган сайин оммалашгандан оммалашмоқда, одамлар дам олиш тури сифатида кинотеатрларда, ката экранларда кино томоша қилишдан завқ оляптилар. Бугун сизларнинг эътиборингизга дунёнинг энг аҳамиятга молик кинотеатрлар рўйҳатини ҳавола этамиз. Балки кун келиб, бу каби рўйҳатга бизнинг кинотетрлардан бири ҳам кириб қолса ажабмас.


Archipelago Cinema Yao Noi

Яшаганимиз сари ҳайратимиз ошаверади. Ўзида учта кичик оролларни бирлаштирган "Пальмали ороллар"га  кўникиб улгурмасимиздан янги мўъжиза пайдо бўлди. Мўъжизаям эмас, мўъжизалар мўъжизаси, ғаройиботлар ғаройиботи.
Сувдаги кинотеатр Жанубий Тайланддаги Yao Noi оролида қурилган. У икки қоя орасидаги манзарали кўрфазда жойлашган. Муаллиф, немис архитектори Оле Ширен Пекинда яшаб ишлайди. Бир йил аввал у бошқа креатив лойиҳа Marfa Drive-In ни тавсия қилган эди, унда кинотетр очиқ осмон остида Техасс чўлларида жойлашган.

alt

alt

Янги кинотеатр Archipelago Cinema деб аталади ва қурилиш учун қайта ишланган материаллардан фойдаланилган. Конструкцияси худди лобстерларни кўпайтирувчи ферманикига ўхшайди. Март ойида бу ерда Film on the Rocks Yao Noi Festival фестивали бўлиб ўтгач, кинотеатр шу ердаги қишлоққа эҳсон қилинди.

Автомобил кинотеатри

Балки бизда автомобилчилар учун кинотеатрлар АҚШдагидай оммабоп бўлиб кетмас, аммо ғоя ёмон эмас. Биринчи бундай кинотеатр 1933 йилда Кадменда очилган. Деярли ҳар бир фуқароси автомобилга эга мамлакатда зафар бир онда келди ва drive-in-movies мамлакат визиткасига айланди.

alt

alt


Энг кўҳна Shankweiler’s Theaterлардан бири АҚШ, Орфилдда жойлашган, чипта 9$ туради.
Автокинотеатрлар - учрашув учун яхши жой, қўшнилар ҳалақит беришмайди ва муҳит романтикалиликдан ҳам афзалроқ: тун, юлдузлар, бари сиз учун. Ҳар қандай кинолтеатрлар учун қабул қилинган чекланмалар (алкоголь, уй ҳайвонлари, ўғирлик видеосъемкалар, кичкина болалар, телефонда гаплашиш, кекс кабилар) бу ерда йўқ.
Товуш 90,7 FM радиотўлқинида автомагнитолага узатилади, агар автомобилда радио йўқ бўлса, тўлов пайтида махсус стереоприемник берилади. Майдончага кириш учун тўлов одам сонини ҳисобга олмайди. Баъзи кинотеатрлар ҳудудида WC (ҳожатхона) ва мини-бар бор. МДҲда бундай кинотеатрлар ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардай кўпая бошлади. 

SunPictures

Австралиядаги Брумда жойлашган "SunPictures"га 13$ тўлаб сайёҳлар ва маҳаллий халқ мамнуният билан кинога киришади. Фон - қирғоққа уриладиган  Ҳинд океани тўлқинлари, самолетлар товуши, безаклари - экран,  500 томошабинга мўлжалланган ёғоч стуллар ва темир ўриндиқлар.  SunPictures 1916 йилда қурилган деб ҳисобланади (буни Гиннес рекордлар китоби ҳам тасдиқлашга тайёр), шунинг учун у очиқ ҳаводаги энг кўҳна кинотеатрдир.

alt

1970 йилгача иншоотга сув тошқини хавф солган, аммо ҳимоя иншоотлари қурилгач, бу ер мамлакат киноманлари учун севимли майдонга айланди.

ChineseCinemaTheatre

Кимдир намунча АҚШ, АҚШ деяверишади, деб ўйлаши мумкин. Нимаям қилардик,  бошқа иложиям йўқ-да. Ахир бутун бошлиқ Голливуд ва кинотеатрлари бор мамлакатни эсламай бўладими? ChineseCinemaTheatre Лос-Анджелесда жойлашган.
Бу ерда бир неча марта  "Оскар" мукофоти билан мукофотлаш маросимлари, "Звездные  воины" ва бошқа машҳур ленталар эпизодлари премьералари бўлиб ўтган. Кинотеатрдан икки қадам нарида машҳур "Шуҳрат аллеяси" жойлашган, унда ССТ эгалари танлаган юлдузлар ўз қўллари изларини қолдиришган.

alt

alt

Бу муассаса 1927 йил 18 майда импресарио Сид Грауман томонидан очилган. Безак учун Хитойдан олиб келтирилган тош аждаҳолар, "илоҳий"  шерлар, будда ибодатхоналар қўнғироқлари ишлатилган. Кинотеатр сиғими 1162 ўрин, чипта нархлари 17$

Ciné de Chef

Ciné de Chef олдидан ҳеч ким кирмасдан ўтиб кета олмайди. Афтидан бу ерда чўнтагида 10$и бор энг инжиқ киноман ва гурманни ҳам қониқтирадиган шароит яратилган.

alt

alt


Бу зиёратгоҳ Жанубий  Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган. Биринчи залда 3D-товуш, ҳашаматли электрон ўриндиқлар ва  hi-fi-тизим мавжуд. Иккинчисида жуфтликлар учун  чарм диванлар, ёнида қизил рангдаги буклама ўриндиқлар ва ичимликлар учун хонтахта. Бош ошпаз миллий таомлар ва  ноёб европа таомларини тавсия этади.
Хўраклар чипта нархига киритилган, ичимлик, десерт ва бошқалар учун эса қўшимча тўлаш керак. Репертуар асосан янги фильмлардан иборат.

The AMC Pacific Place Cinema

Эски кинотеатрлар ажойиб, уларда анъаналар уйғунлашиб кетган, тарих ва қўмсаш. Ҳайхот, янги  ўта замонавий кино марказлари билан улар беллаша олмайдилар. Буни Гонгконгдаги The AMC Pacific Place Cinema ҳам тасдиқлайди. Осиё албатта чексиз техникалашиб кетган, аммо бу ерда ўзингни XXII асрда деб ҳис қиласан.

alt

alt

Чипталар ғайриодатий баланд пештахталар ортидан харид ёки брон қилинади. Светодиод ёритгичлар,темир конструкциядаги аэродинамик шип, пўлат пол, SRD-EX аудио тизими, люминесцент пештоқлар, силлиқ деворлар, 120см оралиқли чарм ўриндиқлар.Таъсирли тўғрими? Шуларнинг бари бор йўғи  7$ эвазига, яна барда ғаройиб деликатеслар ҳам бор.

Odeon

Италиянинг Флоренциясидаги Odeon кинотеатри жуда ҳайбатли ва ҳашаматли. У XV асрдаги Строцци оиласиниг PalazzodelloStrozzino тош қасрида жойлашган.
Биринчи Жаҳон урушидан сўнг меъмор Марчелло Пиачентини раҳбарлигида 121 хона деворлари бузиб ташланган, ва устида экран жойлашган саҳнали думалоқ зал ҳосил бўлган. Залда биллур қандиллар, мармар устунлар, сўзана ва Уйғониш даври ҳайкаллари бор.

alt

alt

Чипта нархи 6-7 €. атрофида. Odeonга RTI Mediaset медиа-гуруҳи ва 21 Partners холдинги эгалик қилади, акционерлар орасида Сильвио Берлускони ва Алессандро Бенеттон ҳам бор.
Кинотеатрларда кам учрайдиган ҳол: сеанс пайтида ҳар 15 дақиқада томошабинлар кўрганларини муҳокама қилиб олишлари учун стоп кадр.

Боммер

Россия Империясидаги биринчи турғун кинотеатрни 1908 йилда  француз ака-ука  Боммерлар Харьковда очишган.
Жой оммабоп бўлган, томошабинлар зали 380 ўринли, қимматбаҳо жиҳозли, тапер хизматидан фойдаланилган, томошабинлар тўп-тўп келишган. Тез орад мамлакатда кинотеатрлар пайдо бўла бошлади. Кейинчалик, инқилобдан сўнг "Боммер" Дзержинский номига ўзгартирилди.


alt

alt

Улуғ Ватан урушидан сўнг кинотеатр қайта таъмирланиб фойеда 280 ўринли зал пайдо бўлди ва бу ерга томошабинлар билан учрашувга кинонинг кўзга кўринган арбоблари таклиф қилина бошлади.
Ҳозир "Боммер" концепцияси тахминан шундай янграйди: тижорат киносига ўрин йўқ. Артхаус ленталрини, Испан киноси тизимини, Янги немис киносини, қисқа метражли фильмлар фестивалини, Манхеттен фестивалини, барча буюк режиссерлар ленталарини кўриш мумкин.Чипта нархи 1-2$.  90 ўрин экран - 4,2 x 8,0 m, овоз – Dolby Stereo.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг