«Эр бермоқ, жон бермоқ 2» фильми ёпиқ премьераси
11 март куни Зарафшон киноконцерт залида режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Дабдабали ёпиқ премьерада мусиқа ва кино оламининг энг ёрқин юлдузлари меҳмон бўлишди.
Тақдимотга радио бошловчи Ферузабону бошловчилик қилди.
Фильм ижодкорларини бадиий марказда кўриниш беришдан аввал хонанда Дилсўз фильм учун махсус тайёрланган саундтрекини меҳмонлар ҳукмига ҳавола қилди.
Шундан сўнг, фильм ижодкорлари режиссёрдан тортиб токи техник ходимларгача барчаси саҳнага чиқишди.
Фильм режиссёри Рустам Саъдиев картина ижодкорларига, йиғилган меҳмонларга ўзининг миннатдорчилигини билдириб ўтди. Ундан сўнг, Дилноза Кубаева ёпиқ премьерага ташриф буюрган устоз санъаткорларга, ҳамда ҳамкасб дўстларига миннатдорчилик билдириб ўтди.
Фильм комедияли мелодрама жанрида суратга олинган. Фильмда бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири яъни оилаларнинг осонлик билан арзимаган маиший буюмлар сабаб ажрашиб кетиш мавзуси кўтарилган. Кўпроқ комедия жанри устувор бўлсада, ундан томошабин тегишли хулосалар чиқара олади.
Меҳмонлар орасида Дилноза Кубаева, Дилноза Умарова, Дилсўз, Саида Раметова, Севара Солиева, Ҳабибулло Низомов, Аҳад Қаюм, Манзура, Муҳаммад Али Искандаров, Отабек Муталхўжаев, Обид Асомов, Шукрулло Исроилов, Севинч Мўминова, Соҳиб Аббосхон, Дилдора Ниёзова, Манзура ва яна бир қанча машҳурларни кўришимиз мумкин бўлди.
Фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси, бугун 13 март куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.
ИЗОҲЛАР 0