Кино
Фарход ва Ширин фильмининг съемкаси Самарқандда
Латофатли
Лола Йўлдошева шу кунларда янги
"Фарход ва Ширин" номли фильмида бош роллардан бирини ижро этаётганлиги ва суратга олиш ишлари қизғин тарзда кетаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Фильмнинг якуний қисмлари, яъни финали Самарқанд шаҳрида суратга олинди ва барча фильм ижодкорлари ушбу муносабат билан Самарқанд шаҳрига йўл олдилар.
Шунингдек, Лола фильмга бағишлаб қўшиқ ҳам ижро этди. Саундтрек номи фильм каби “Фарход ва Ширин” деб номланган. Қўшиқ муаллифлари эса Беном гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комиллар.
Қўшиққа клип ҳам гўзал обидаларга бой шаҳримиз Самарқандда тасвирга туширилди.
Ушбу саундтрекни яқин кунларда пойтахтимизнинг барча радиостанциялари орқали эшитишингиз мумкин бўлади.
Фильм жамоаси ижодий сафарларини самарали ва мароқли тарзда ўтказдилар деса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.
Демак, тез орада Лола Йўлдашева ижросидаги фильм учун саундтрекни ва ажойиб фильмни кутиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
06-08-2014
ИЗОҲЛАР 0