Кино
Фильм премьераси: Бахт ортидан
Ўзбек киноижодкорларимиз кино шинавандаларини янгидан-янги картиналар билан шод этаётганликлари, бирин-кетин бўлиб ўтаётган фильм премьераларидан англаш мумкин.
2015 йилнинг 21 феврал, шанба куни
Алишер Навоий кино саройида режиссёр
Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бахт ортидан” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильм премьерасида санъат олами вакилларининг кўпчилигини кўриш мумкин бўлди. Премьерага картина ижодкорлари, актёрлар, санъаткорлар қизил йўлакча орқали ташриф буюришди.
Кечада бошловчилик вазифаси
Акмал Мирзо ва актер, ҳуқуқшунос
Отабек Маҳкамов зиммасида бўлди.
Фильм премьераси ҳар жиҳатдан тантанали равишда ўтди.
Ҳар бир фильм премьерасида томошабинларни картина ижодкорлари билан таништириш қисми бўлганидек, ушбу фильм премьераси ҳам бундан мустасно бўлмади.
Фильмда Лола Элтоева, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Бобур Йўлдошев, Сетора Фармонова, Диёр Маҳкамов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Соҳиб Аббосхон, Муқаддас Саъдуллаевалар ўз ролларини маромига етказиб ижро этганлар дея оламиз.
“Бахт ортидан” фильмида ҳар бир инсон ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган инсоний туйғулар, ҳодисалар акс этган. Фильмда ҳар бир киши ҳаёти давомида турли синовларга дуч келиши, аммо ҳамма ҳам ушбу синовларни енгиб ўтишга куч топа олмаслиги, ҳар бир қийинчиликдан кейин, бахтли кунлар насиб этишини унутмаслик, сабр қилиш ва бахтга ишониш катта аҳамиятга эгалиги, қандай вазит бўлишидан қатъий назар меҳр-оқибатни, муҳаббат, инсонийлик туйғуларини унутмаслик мухимлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган.
"Бахт ортидан" фильми премьерасининг юлдузли меҳмонлари.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-02-2015
ИЗОҲЛАР 0