alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Фильм премьераси: Дилор, Дилор... Дил ва Ор

27 март куни Алишер Навоий номидани кино саройида ўзбек кино санъатининг таниқли кинорежиссёри Шухрат Аббосовнинг "Дилор, Дилор... Дил ва Ор" (Ер тафти) номли картинасининг премьераси бўлиб ўтди. 
Таниқли режиссёрнинг фильм премьерасига кўпгина кино олами вакиллари ташриф буюрдилар. 

alt
alt

Режиссёр ушбу фильмга ёш ва бир қатор маҳоратли актёрлар жамоасини жалб этганлар. "Дилор, Дилор... Дил ва Ор" фильмида сиз бош ролларда Шаҳло Темирова, Акмал Назаров, Зухра Турғунпўлатова, Ҳабибулло Низомов, Эркин Бозоров, Аъзамжон Шокиржоновларни кўришингиз мумкин бўлади.  
 
alt
alt

Севимли ижодкордан навбатдаги картинани томоша қилиш учун киносаройга жам бўлган томошабинлар талайгина бўлиб, уларнинг ҳар бири картинани кўришга ошиқарди. 
 
alt
alt
 
Фильм намойиши олдидан, мухлисларга барча ижодкорлар яқиндан таништирилди. 

alt
alt
 
Сўзга чиққан Шухрат Аббосов фильм ҳақида бир оз маълумот бериб ўтдилар ва картинада рол ижро этган баъзи актёрларга сўз ҳам бердилар. 
 
alt

Дилор, Дилор... Дил ва Ор" (Ер тафти) картинасида тамошабинлар Минаввар Абдуллаева, Мадина Мухторова, Адолат Кимсанова, Хайрулла Саъдиев каби халқимизнинг ардоғидаги севимли актёрларнинг маҳоратли ижроларини кўришга муваффақ бўлдилар. 
 
alt
alt
alt
 
Картина ҳақида тўхталадиган бўлсак, фильмда ХХ аср 80-йилларининг сўнгги даврлари акс этган бўлиб, ўша вақтдаги қишлоқда ҳалол меҳнат қилиб яшаган бир оила қисмати кўрсатилган. Бош қаҳрамон Дилором ва унинг яқинлари бошига катта синовлар тушади. Отаси ўша вақтлардаги "Пахта иши" туфайли ва қишлоқдошининг тухмати сабабли кўп йилларга қамалиб кетади. Дилором, синглиси ва укаси эса кўпгина қийинчиликлар билан тўқнаш келадилар, аммо ўз орини йўқотмаган ҳолда ҳалол меҳнат қилишда давом этадилар. Йиллар ўтиб, истиқлол шарофати билан ушбу оилага яна бахт қайтиб келади. 

alt
alt

Фильм ҳар биримиз кўриб, тегишли хулосалар қилишга арзигулик картина деб, ҳеч бир муболағасиз айта оламиз. Ушбу фильмни томоша қилган ҳар бир юртдошимиз учун, Мустақиллик бизга берган имкониятларни, эркинликларни, тинчликни доимо қадрига етишига туртки бўлса ажабмас. 

alt
alt
 
Картина томошабинни бир вақтнинг ўзида ҳам кулдиради, ҳам йиғлатади. Албатта фильм воқеаларини эса уни томоша қилганингиздан сўнг билиб оласиз. Хулосани ҳам ҳар бир томошабин ўзи учун ўзи чиқаради. 
Қуйида эса фильм премьерасидан бир қатор суратлар эътиборингизда.
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг