alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Фильм премьераси: Тилим қурсин-2

8 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан тақдим этилган навбатдаги янги фильми премьераси бўлиб ўтди. Барча томошабинларнинг режиссёр томонидан тақдим этилган "Тилим қурсин" картинаси ёдида. Бу оилавий комедия жанридаги фильм барчанинг энг севимли картинасига айланган эди. Режиссёр айнан мана шу фильмнинг мантиқий давоми бўлмиш "Тилим қурсин-2" фильмини ўз томошабинлари эътиборига тақдим этди. 
 
alt
alt
alt

Фильм премьерасига кўпгина машҳурлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, киношинавандалари ташриф буюришди. 
 
alt
alt
alt

Томошабинларни фильм ижодкорлари билан таништиришдан аввал саҳнада Тилим қурсин-2 фильмига ишланган саундтрек Жаҳонгир ижросида янгради. Сўнг саҳнага барча ижодкорлар таклиф этилиб, анъанага кўра томошабинлар билан таништирилиб ўтилди. 
 
alt



alt

Ролларда Матёқуб Матчонов, Шоҳида Узоқова, Хосият Хусанова, Севара Солиева, Асқар Хикматов, Шахзода Муҳамедова, Дилшод Мирзамуродов, Жаҳонгир Фозилжонов, Мафтуна Мақсудова, Ҳабибулло Ортиқов, Соҳиб Аббосхон, Аҳад Қаюм, Диёрбек ва Элёр Маҳкамовлар, Жумадилла Раметов, Феруза Мелибоевалар ва кўпгина бошқа актерларни кўришингиз мумкин бўлади. 

alt
alt
alt
alt
alt
alt

Сценарий муаллифи ва режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовга сўз берилганда, улар кўп сўзламадилар, қисқа ва лўнда ҳолда: "Режиссёр барча айтмоқчи бўлган гапларини ўз фильмида айтади" деб таъкидлаб, барчани фильмни томоша қилишга таклиф этдилар. Шунингдек, фильм ижодкорларига эсдалик совғалар ҳам тақдим этилди. 

alt
 
Режиссёр биринчи "Тилим қўрсин" фильмида кичик доирада бўлган кишиларни, яъни бир оиладигиларни ва унга яқин инсонларни ўша "Гапиртирадиган чой" орқали рост гапиртирган бўлсалар, унинг иккинчи қисмида эса барчани гапиртирадилар. Барча фақатгина ростни гапирганда нималар рўй беришини эса, сиз азизлар ушбу фильмни пойтахтимиз кинотеатрларида томоша қилиш орқали билиб оласиз албатта. 
 
alt
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, биз ушбу премьерага ташриф буюрганимизда ҳеч бир аввалги фильм премьераларида учратмаган холат гувоҳи бўлдик. Қандай холат дейсизми? Кино саройнинг шундай катта залида ҳеч бир бўш ўриндиқ йўқ эди. Шунчалик кўп томошабинлар ташриф буюрган эдики, ҳатто туриб қолганлар учун яна бир зал намойиш учун очиб берилди. Ўйлаймизки бу албатта режиссёрнинг катта муваффақиятидир. 

alt

Фильм оилавий комедия бўлишига қарамай катта мазмун ва моҳиятни ўз ичига олган. Фильм томошабинларни ҳам кулдиради, ҳам ҳаётий сюжетлари билан ўз ўрнида ўйлантириб қўяди. 
"Тилим қурсин-2" фильмини томоша қилишга улгурмаганларни, оилавий томоша қилишга шошилишларини тавсия этамиз. 

alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг