Кино
"Ayol qismati" ko'plab e'tiroflarga sazovor bo'lgan film
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино
"Геолог. Ўлимдан кучли" фильмининг Мега премьерасидан батафсил фоторепортаж
Ушбу йилнинг бошидан бери кўпгина шов-шувларга сабаб бўлиб келаётган ва Ўзбекистонда биринчи продюсерлик лойиҳаси бўлган "Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастер премьераси баҳор ойларида бўлиб ўтиши ҳақида ва фильмга тегишли кўпгина маълумотлар кўп бора электрон ахборот воситалари орқали хабар берилиб келинаётган эди.
Ва ниҳоят, 22 май куни соат 18:00 да “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида жойлашган “Royal Cinema” кинотеатрида “Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг Гала премьераси бўлиб ўтди.
Бу фильм премьераси барчанинг қизиқишини уйғотганлиги ва ҳаттоки ўзбек шоу бизнес олами вакилларининг ҳам эътиборини ўзига қаратганлигини фильм премьерасига ташриф буюрганда кўриш мумкин бўлди.
Бу тақдимот маросими бошқа фильмлар премьерасидан буткул ўзгача тарзда ўтказилди, шунингдек ҳеч бир ўзбек фильми намойиши аввал бу тарзда ўтказилганлиги кузатилмаган эди.
“Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг Гала премьераси нега ҳеч бир премьерага ўхшамаган тарзда ўтказилди дейишимизнинг сабаби шундан иборатки, биринчидан тадбир барча кино мухлисларини бир ерга тўплади. Кино шайдолари жараённи тўғридан-тўғри мажмуа киришида ўрнатилган катта экран орқали, ҳамда 3 ва 4 қаватларда туриб иккинчи қаватда бўлиб ўтаётган тақдимотни ва унга ташриф буюрган ўзбек киноси ва эстрада вакилларини кузатиб туриш имконига эга бўлдилар.
Тақдимот ташкилотчилари ваъда қилганларидек, ушбу Гала премьерада ўзбек киноси ва эстрадасининг кўпгина машҳур юлдузлари иштирокини кўриш мумкин бўлди.
Тақдимот маросимини қизиқарли тарзда ҳозирги кунда суҳандонликда тенги йўқ икки бошловчи Нилуфар Сотиболдиева ва Даврон Кабуловлар олиб бордилар.
Премьера ўша мушҳур “Қизил йўлакча”га юлдузларимизнинг ташрифи билан бошланди. Кеча бошловчилари эса “Қизил Йўлакча”га ташриф буюрган ҳар бир машҳурни исмларини эълон қилиб, улардан ушбу фильмдан нима кутаётганликларини, умуман бўлиб ўтаётган тадбир борасида ҳаммани бир оз сўзга тутдилар.
“Қизил Йўлакча” узра биринчи бўлиб Рашид Ҳолиқов, кейин эса Саъдуллаевлар оиласи, Дилноза Кубаева ва шу тарзда бирин-кетин бошқа юлдузлар ташриф буюрдилар.
Фильм Россия ижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинганлигидан хабарингиз бор. Улар ҳам премьерага меҳмон сифатида ташриф буюрдилар.
Фильм реал воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, бу унинг энг катта ўзига ҳос тарафларидан биридир. Маросимга картинадаги ҳақиқий бош қаҳрамон Абдужамил ота ҳам ташриф буюрдилар.
Премьерага ташриф буюрганлар учун фуршет ташкиллаштирилган бўлиб, ўзбек эстрадасининг гўзал вакилалари ўз қўшиқлари билан мухлисларни шод этишда. Саҳнада шўх-шодон Нилуфар Усмонова, латофатли Лола ва мафтункор Шаҳзодалар қўшиқ куйлашди. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчи эдикки, Шаҳзода ушбу фильмга “Мало ли” саундтрекини ижро этган хонанда.
Фильм намойишидан аввал биз картинанинг бош қаҳрамонларидан бири истеъдодли актер Адиз Раджабов билан фильм ҳақида суҳбатлашдик. Адиз фильмда Ғиёз исмли геолог талаба ролини ижро этган. Келинг, фильм сюжети ҳақида актернинг ўзидан эшитамиз.
Фильм намойишидан аввал биз картинанинг бош қаҳрамонларидан бири истеъдодли актер Адиз Раджабов билан фильм ҳақида суҳбатлашдик. Адиз фильмда Ғиёз исмли геолог талаба ролини ижро этган. Келинг, фильм сюжети ҳақида актернинг ўзидан эшитамиз.
Шундай қилиб, тақдимотнинг барча тантанали қисми тугагандан сўнг, ушбу кечанинг иштирокчилари “Royal Cinema” кинотеатрига фильмни намойишини кўриш учун йўл олдилар.
Фильмда бош қаҳрамон Абдужамил ролини актер Бобур Йўлдошев ижро этган. У билан Россияга амалиётга борган дўсти Ғиёс ролини эса, актер Адиз Раджабов ижро этган.
Намойиш вақтида томошабинлар фильмни ўзгача диққат билан кўраётганликларини кузатиш мумкин бўлди. Бунинг сабаби эса кино икки ўзбек талабасининг қизиқарли саргузашти ва фильм юқори даража ва маҳорат билан суратга олинганлигида бўлса керак.
Фильм намойишидан сўнг эса кино вакиллари фильм ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Намойиш вақтида томошабинлар фильмни ўзгача диққат билан кўраётганликларини кузатиш мумкин бўлди. Бунинг сабаби эса кино икки ўзбек талабасининг қизиқарли саргузашти ва фильм юқори даража ва маҳорат билан суратга олинганлигида бўлса керак.
Фильм намойишидан сўнг эса кино вакиллари фильм ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Сўзимиз сўнггида фильм тақдимоти ва картинанинг ўзи томошабинлар ишончини оқлади деб, ҳеч бир шубҳасиз айта оламиз.
Азизлар “минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал” нақлига амал қилган ҳолда ушбу фильмни кўриш учун пойтахтимизда жойлашган “Royal Cinema” ва “Mega Cinema” кинотеатрларига ташриф буюринг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-05-2014
ИЗОҲЛАР 0