ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Геолог. Ўлимдан кучли янги экшн жанридаги ўзбек-рус фильми

Бу йил ўзбек кино оламида катта ўзгаришлар ва янгидан-янги турли савия даражаси жиҳатидан юқори бўлган фильмлар намойиши бўлиши кутилмоқда. 

Улардан бири Ўзбекистонда биринчи маротаба продюсерлик лойиҳаси бўлган ва экшн жанридаги "Геолог. Ўлимдан кучли" номли фильм премьераси ушбу йилнинг баҳор ойларида бўлиши кутилмоқда. Бу фильм премьераси нафақат бизда балки Россия ва Нью-Йоркда намойиш этилади. 

Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари томонидан олинган бу лойиҳа продюсери Ойбек Абдушукуров ва Мухлиса Азизова. Фильм режиссери Дилмурод Масаидов. 

Фильм съемкалари Ўзбекистонда ва Россия (Перм)да суратга олинган. Фильмда ўзбек ва россиялик кино актерлар суратга тушганлар. Икки ёш талаба геолог ролини эса ҳозирги кунда энг истеъдодли актерларимиз бўлмиш Бобур Юлдашев ва Адиз Ражабовлар ижро этганлар, шунингдек Нозим Тўлаходжаев, Сайдулла Мулдаханов, Гулчехра Джамилова, Олег Галахов, Михаил Каменскийларни ҳам фильмда кўриш мумкин бўлади. 

Фильм сюжети: 1960 йилда Россиянинг Новосибирск шаҳрига Ўзбекистон Олий ўқув юрти геология факультетининг икки талабаси амалиёт ўташга йўл оладилар. Аммо икки талабанинг амалиёти ҳақиқий ҳаёт учун курашга айланиб кетади. Улар ҳар бир йўлда ўлимга дучор бўлиб, ҳаёт ёки мамот ўртасида қоладилар. Фильм реал воқелар асосига таянган ҳолда суратга олинган. 

Демак, интизорлик билан ушбу фильм премьерасини кутиб қоламиз. Ҳозирча эса фильмга олинган трейлерни ҳавола этамиз.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-01-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг