ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Хонанда Лола янги фильмда бош ролда

Латофатли хонанда Лола нафақат истеъдодли қўшиқчи, балки яхши актриса эканлиги кўпчиликка сир эмас. Биз унинг ижросидаги кўпгина фильмларни кўриб бунга амин бўлганмиз. 
Янгидан-янги қўшиқлар яратиш билан доим банд бўлган, ҳозирда эса Зулфия Султон билан биргаликда Cherry лойиҳаси устида иш олиб бораётган бир пайтда, Лола янги "Фарҳод ва Ширин" номини олган янги комедияли мелодрамада бош роллардан бирини ижро этди. 
Фильм сценарийси "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан тасдиқланган бўлиб, “Фотима ва Зуҳра”, “Ёндиради, куйдиради”, “Хиёнат гирдоби”, "Жодугар" фильм ижодкорлари томонидан яратилмоқда. 
Ушбу фильмда Лола билан биргаликда ҳозирги кунда машҳур Умид Искандаров, Наргиза Салмонова, Феруза Салматова, Муяссар Бердиқулова ва бошқалар рол ижро этганлар. 
Фильм продюссери Руслан Мирзаев, режиссер ва оператор Талъат Мансуров. 
Шуни ҳам айтиш жоизки, фильмдаги сюжет Алишер Навоийнинг шу номдаги достонига мутлақо алоқаси йўқ. 
Суратга олиш жараёнидан фотосуратлар. 
 
altalt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг