ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Истанбуллик миллиардер» катта экранларда

1208
0

Фильм Турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган бўлиб, унда нафақат ўзбек актёрлари балки, турк актёрлари ҳам иштирок этишган. Бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Ситора Алимжонова, Асқар Ҳикматов, Вазира Юнусова, Умид Иргашев ижро қилган.

altalt

Ситора Алимжонова, актриса:

«Фильмда жуда ҳам муҳим бўлмасада кичик образ яратганман. Яъни бош қаҳрамоннинг қизи образини. Ролим, ҳаётдаги феълимга жуда ҳам яқин».

alt

Руслан Мирзаев, фильм режиссёри:

«Фильм устида тайёргарлик жараёни шу йилнинг март ойида бошлаган. Апрель ойида Ўзбекистонда суратга олиш ишлари амалга оширилган бўлса, май ойида Истанбулдаги саҳналарни тасвирга туширдик. Бу фильмимизни яратишда турли қийинчиликлар бўлди. Шунга қарамай биз қизиқарли, кўриш завқли бўлган фильм яратишга ҳаракат қилдик».

Фильмлар афишасини бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг