alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Катта ҳовли мусиқали комедия тез кунда

"Катта ҳовли" мусиқали комедия жанридаги фильм режиссери Нилуфар Иброҳимхўжаева бўлиб, ушбу картинада кўплаб машҳур санъаткорлар, актёрлар эпизодик кичик ролларда суратга тушганлар. Улар орасида сиз: Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Эркин Комиловларни кўришингиз мумкин бўлади. Фильмда асосий ролларни Фарҳод Абдуллаев, Толиб Ҳожиев, Мамасоли Юсупов, Акбархўжа Расуловлар ижро қилишган.Фильм воқеалари қишлоқда бўлиб ўтади. Фильм катта экранларга жорий йилнинг 18 ноябр кунидан чиқиши режалаштирилган. 31 октябр куни эса ОАВ вакиллари учун «Дедеман» меҳмонхонасида “Катта ҳовли” мусиқали комедиясининг матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Кўпчилик машҳурларни бир ерга тўплаган фильм премьерасини кутиб қоламиз ва умид қиламизки фильм томошабинларни эътиборини қарата оладиган даражада юқори савияли эканлигига. 

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг