alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Кетаман дедимми, кетаман» фильми ҳақида

Фильм тақдимотидан аввал режиссёрга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

—  Фильм премьерага қадар қандай йўлларни босиб ўтди?

— Фильм сценарийси Жаҳонгир Аҳмедов томонидан ёзилган бўлиб, тасвирга олиш ишларини декабрь ойидан бошлаган эдик. Эллик нафардан ортиқ ижодий жамоа бир бўлиб фильмнинг премьера кунига қадар етиб келдик. Фильмда бош ролларни Матёқуб Матчонов, Асқар Ҳикматов, Хосият Ҳусанова, Шаҳзода Муҳаммедова сингари актёр, актрисалар ижро қилишган.  

— Сиз Ўзбекистон давлат санъат ва маъданият институтида ёшларга сабоқ берасиз, устоз сифатида, ўзингизни фильмингизга танқидий ёндошган ҳолда, уни суратга олишдан мақсад нима ва фильм ёшларга нима бера олади деб ўйлайсиз?

— Мазкур комедияни ишлашимиздан мақсад ёшлар ҳаёти ва уларнинг дунё карашининг ижобий ва салбий жиҳатларини кулгу орқали очиб бериш ва биз мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Бундан ташқари фильмда ҳар бир персонаж, суратга олинадиган жой, диалогларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунчаки, қўл учида эмас, асл моҳиятни, белгилаб олинган йўлимизни унутмаган ҳолда ҳаракат қилганмиз.

alt

— Премьерада қимматбаҳо совғалар учун ҳар хил ўйинлар ташкил қилиниши ростми?

— Бу ҳозирча сир.

 

Фильм катта экранларга чиққунга қадар эса саундтрекни томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг