alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Кетма-кет фильм премьералари кутилмоқда

Ўзбек томошабинлари ҳукмига йил давомида бир қанча янги фильмлар тақдим этилади. Шу кунларда юртимиз кинотеатрларида кетма-кет фильм премьералари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

alt

Томошабинларга яхши таниш режиссёр Жавлон Шодмоновдан "Пайшанбадан пайшанбагача-2" фильми премьераси 25 август куни бўлиб ўтади. Томошабинлар катта экранларда эса 26 августдан бошлаб ушбу фильмни кўришлари мумкин бўлади. Комедик жанрдаги янги фильмда Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Шукрулло Исроилов, Фарҳод Абдуллаев ва бошқа актерларни кўришингиз мумкин бўлади. 
 
alt
 
Кейинги фильм кинорежиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” номли картинаси бўлиб, премьераси 6 сентябрда бўлиши кутилмоқда. Оилавий комедия жанридаги кинода Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Ҳосият Ҳусанова, Шаҳзода Мухаммедова, Зухра Солиева,  Шоҳида Узоқова, Асқар Ҳикматовлар рол ижро этганлар.
 
alt

Яна бир янги фильм «Етти олам» деб номланган бўлиб, картина режиссёри Озод Шамс. Кинокартинада бош ролларни Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов ижро этишган. Шунингдек, Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров, Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби актёрлар ижросини кўриш мумкин. Премьера 12 сентябрда бўлади, 13 сентябрдан катта экранларда. 

Азизлар ҳозирча, ўзбек кино оламида юқорида келтирган ана шундай янгиликлар. Бизни кузатишда давом этинг ва фильм премьераларидан фоторепортажларни кутиб қолинг.  

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг