alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Киноижодкорлар “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиби бўлди

22 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида миллий мустақилликнинг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар орасида 5 нафар киноижодкор ҳам бор.

Бадиий асарлар, босма ОАВ журналистикаси, телевидение ва радио журналистикаси, тасвирий санъат, фотоасарлари ва дизайн ишлари, тасвирий санъат ҳамда кино асарлар йўналишлари бўйича  ўтказилган танловда иштирок этган юзлаб ижодкорларнинг асарлари орасидан энг саралари танлаб олиниб мукофотланди.

Улар орасида ўзбек киноижодкорларининг ҳам асарлари борлиги қувонарлидир. “Кино санъати асарлари” номинацияси бўйича 1-ўрин “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри Аюб Шаҳобиддиновга Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан яратилган “Бу дунёда ўчмас чироғим” ҳужжатли фильмидаги режиссёрлик иши, 2-ўрин режиссёр Амад Унарбоевга “Виждон” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши, 3-ўрин  “Ўзбекфильм” киностудиясининг мультбирлашмаси саҳналаштирувчи режиссёри Мавзур Маҳмудовга этган “Донишқишлоқ ҳангомалари” мультипликацион фильмидаги режиссёрлик иши, 2 та рағбатлантирувчи мукофот эса ёш кинорежиссёр Тимур Мусоқовга “Бекатдаги одам” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши ва қорақалпоғистонлик ёш киноактриса Наргиза Аллашевага Қўрғон” бадиий фильмидаги бош роль ижроси учун берилди.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар  билан тақдирланди. 1-ўрин эгалари ноутбук билан тақдирланган бўлса, рағбатлантирувчи мукофот эгалари Алишер Навоийнинг 10 томлик тўла асарлар тўпламига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Энг улуғ, энг азиз”  республика кўрик-танловини “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди биргаликда уюштирди.
 

Манба: www.uzbekkino.uz

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг