alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Кутилган «Нотаниш қотил» фильми тақдимотидан

Алишер Навоий номидаги киносаройда ёш кинорежиссёрлар томонидан суратга олинган «Нотаниш қотил» тўлиқ метражли фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

 

alt

 

Тақдимот маросими икки босқичда олиб борилди. Биринчиси киносаройга кириш залида чиройли гулу-шарлар билан безатилган бахмал йўлак қаршисида ўтказилди. Премьеранинг очилиш маросими етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган томошабинлар билан гавжум бўлди.

 

altalt

 

Ташриф буюраётган меҳмонларнинг кети узилмади. Aильм ижодий гуруҳидан ташқари санъаткорлардан Зиёда, Дилсўз, актёр ва актрисалардан Саид Мухторов, Муқаддас Саъдуллаева ва бошқа кўпгина машҳурларни кўриш мумкин бўлди.

 

altaltalt

 

Кейинги қисм анъанавий тарзда катта залда ташкил этилди. Фильм ижодкорларини таништиришдан аввал хонандалар Зиёда ва Дилсўз ўзларининг шўх ва рақсбоп тароналари билан барчага аъло кайфият улашди.

 

alt

 

Фильм режиссёри ёш бўлишига қарамай, ўзининг «Гуноҳ» драмаси, «Юрагим сеники» мелодраммаси, «Қайсаргинам» комедиялари билан барчага бирдек таниш ҳам актёр, ҳам режиссёр Азамат Ахроров.

 

alt

 

Фильм ҳалол ва ўз ишининг яхши мутахассиси бўлган адвокат Мансурнинг бир жиноят устида иш олиб бориш саҳнаси билан бошланади. Ҳаётда доимо иккита қарама-қаршилик бўлгани каби бу кинода яхшилик ва ёмонлик, иймонли ва нафсга қуллик, диёнат ва таъмагирлик каби тушунчалар ўртасидаги кураш акс этишини кузатиш мумкин. Бугунги кунда ташқаридан келаётган ёмон иллатларга қарши ўзида ирода ва матонат тополмай турли қинғир йўлларга бош суққан тўғрироғи ҳаётда адашган инсонлар афсуски учраб турибди. Фильмда ҳам бош ғоя қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини қуритган, нифоқ уруғини сочишга ва охир-оқибат ўлимга юзланишга ундаётган шундай куч борки, уни биргина сўз билан оғу деймиз, айнан мана шу унсурга алоҳида аҳамият қаратилган. Фильмни кузатаётган томошабин якунга қадар нотаниш қотил кимлигини қидиради. Аслида у ким эмас, балки нима эди. Буни тушуниш учун эса томошабиндан синчковлик талаб қилинади. Бунда бевосита фильмни томошабинни кенгроқ фикрлаш ва мушоҳада қилишга чорлайди дейишимиз мумкин. Нафс шундай нарсаки, у инсоннин ҳаттоки ўзликдан кечишга мажбур этади. Инсонга хос инсонийлик тушунчаси буткул барҳам топади. Ота ўз манфаати йўлида фарзандининг қотилига айланди. Кўзи очилганда эса ғишт қолипдан кўчган. Ҳа, ҳаётда доимо огоҳ бўлиб яшаш керак. Эътибор, ҳамжиҳатлик ва ғамхўрлик каби буюк фазилатларни унутмаслик керак. Зеро, фалокат оёғимиз остида бўлиши мумкин. Фильмни томоша қила туриб шундай ўй-фикрлар кечади.

 

alt

 

Эслатиб ўтамиз, пастановкачи оператор Баҳром Бердиев, сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад, композитор Jahongir.uz, рассом Умида Ирматова.

Саундтрек эса Шохрух репер томонидан маҳорат билан ижро этилган.

 

alt

 

Ролларда Азамат Аҳроров, Шаҳзода Муҳамедова, Баҳтиёр Мусулманов, Алихан, Бегзод Тожиев, Анвар Азимов, Элбек Файзиев, Шаҳбоз Тошбадаловларни кўриш мумкин.

 

alt

 

Хўш, фильм қай тариқа вужудга келди? Сценарий муаллифи Ахрор Нурмухаммад фикрларига юзландик:

«Дастлаб ташаббус Азаматдан чиқди. Бугунги куннинг долзарб муаммоси бўлмиш наркомания ва унинг аянчли оқибатлар хусусида ғоя айтганда менга жуда маъқул бўлди. Ҳақиқатдан долзарб мавзу. Мен Азамат билан шу кунгача ҳамкорлик қилиб келяпман. У ўз ишининг устаси. Бир ишга киришдими охирига етмасдан қўймайди. Съёмка жараёнлари қиш пайтига тўғри келди. Ҳаммаёқ совуқ. Қийин бир кадрлар бор эдики, у жараёнда Азаматни бурни, бошқа бир-иккитасини қўли синди. Жуда қийинчилик билан ишладик. Съёмка 15 кунда олиб борилди. Ижодий жамоа билан жуда яхши ишладик. Ҳамма бир-бирига ёрдамлашди. Хусусий детективликка қаратилган биринчи экшн фильм ҳисобланади».

Азамат Аҳроров жуда ҳаяжонда эканлиги юз-кўзидан билиниб турди. Шунингдек, у филмни ишонарли чиқишида жамоа билан қўлидан келганча ҳаракат қилгани ва фильм орқали атига ўн кишини бўлса ҳам мушоҳадага ундаса, бу уларнинг ютуғи эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари қийин сёмка жараёнларига елкадош бўлган филм ижодкорларига алоҳида миннатдорчилиб билдирди.

 

alt

 

Фильмда катта-кичик ролларни ижро этган санъаткорлар фикрига қулоқ тутдик:

 

Мавлуда Ахмедова, «Маҳалла» телеканали муҳаррири ва актриса:

«Фильмда кичик эпизотик судия ролини ижро этдим. Ролим кичкина бўлса-да, ўзига яраша аҳамияти бор. Бевосита адолат рамзи ҳисобланади. Фильм жуда долзарб мавзуда. Азамат таклиф қилганда иккиланмай рози бўлдим. Жамоатчиликни хушёрликка даъват этишга чорлайдигам мазкур фильмга оз бўлса-да ҳиссам борлигидан хурсандман. Кино нафақат ёшлар, балки барча қатлам вакиллари кўрса мақсадга мувофиқ бўларди. Азамат Аҳроров ўзини намоён этаётган ёш актёр ва режиссёрлардан. Унинг ишлаш услуби жуда яхши. Аввалги фильмларини ҳам кузатиб борганман. Жамоатчиликка бирдек манзур бўлган. Ўйлайманки, бу фильм ҳам ўз мухлисларини топади».

 

Баҳтиёр Мусулманов, актёр:

«Мен фильмда катта наркобароннинг ўғли ролини ижро этдим. Фарзанд отасининг аслида ким эканлиги билмайди. Одамларнинг ҳар хил салбий фикрларига ҳам ишонмайди. Опа ва ука отасини бизнесмен деб ўйлайди. Орадан маълум вақт ўтиб жиноят фош бўлади. Бу орада ўғил оиладан бош олиб кетади. Хуллас, бирдам оила таназзулга юз тутади. Бу биргина оила мисолида бўлса, лекин бу зарарли иллат оқибатида ер юзида саноқсиз оилалар жарликка қулаган. Мақсад мана шундай оғуларнинг охири фақат йўқотиш билан тугашини ва жамоатчиликни огоҳликка чорлашдан иборат».

 

Алихан Бабахонов, актёр:

«Мен доим фильмларда салбий қиёфада гавдаланаман. Балки бунга ташқи кўринишим сабаб бўлаётгандир. Лекин аслида ҳаётда буткул тескари, яъни хушчақчақ ва ижобий характер эгасиман. Фильмга тўхталадик бўлсак, анъаналарга содиқ қолган ҳолда яна салбий инсон ролини ижро этдим. Менга сценарий жуда маъқул келган. Одатда, фақат ўзимни қандайдир миқдорда қондирадиган, пишиқ ва пухта сценарийдаги  фильмларда ўйнайман. Олдиндан бир нима дейиш қийин. Фильмни биз тақдим этдик. Энди хулоса томошабинга қолди. Кўрамиз!».

 

Албатта фильм ҳақидаги якуний хулосани томошабин чиқаради. Уларнинг фикри албатта ижодкорларга жуда муҳим.

Эслатиб ўтамиз, фильмни мухлислар Алишер Навоий номидаги киносаройда бугун, 16 сентябрдан томоша қилишлари мумкин бўлади. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг