ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино
27 феврал 06:02

Кузда гуллаган дарахт фильми ёпиқ премьерасидан

3621
0
Куни кеча, актёр ва режиссёр Алишер Узоқовнинг фильми бўлмиш “Кузда гуллаган дарахт” картинасининг ёпиқ премьераси муносабати билан "Samarqand Darvoza" Кўнгилочар савдо марказида жойлашган  “Royal Cinema” кинотеатрида таниқли санъаткорлар, эстрада юлдузлари, маданият ва санъат вакиллари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бир ерга жам бўлдилар.
“Кузда гуллаган дарахт” фильмида элимиз севган, ўз ишининг усталари,  истеъдодли ва маҳоратли актёрларимиз Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Шаҳзода Матчонова, Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Фарҳод Абдуллаевларни кўриш мумкин. 

alt
alt

Фильмдаги бош қаҳрамон йигит Дониёр образини Алишер Узоқов ижро этган бўлиб, унинг суюклиси Чарос ролини ёш истеъдодли актриса ҳаммага “Тубанлик” фильмидаги роли орқали таниш бўлган Зиёда Худойқулова ижро этган. Фильмни томоша қилиш вақтида Зиёда тажрибали актерлар қаторида ўз зиммасига юклатилган вазифасини аъло даражада бажарганлигини кўриш мумкин бўлди. 

alt
alt

Картина Чарос ва Дониёрнинг соф муҳаббати, баҳор ойларига режалаштирилган никоҳ тўйлари, аммо кутилмаганда тақдир синовларига дуч келишлари, яъни бевақт келган Чароснинг хасталиги уларнинг орзуларига чангал солиши ҳақида.
Фильм қаҳрамонлари тақдир ҳукмини ўзгартира оладиларми? Синовларга бардош бера оладиларми? Буларнинг барига томашабинлар картинани кўриш вақтида жавоб топадилар.
Картинага  холис, одилона баҳони фақатгина томошабинларнинг ўзлари беришлари мумкин албатта.
 
alt

Фильм намойиши бошланишига қадар биз фильм қаҳрамонлари билан суҳбатлашдик.

Раъно Шодиева:

“Ушбу сценарий устида бир йил давомида иш олиб борилган бўлиб, мелодрама, драма йўналишида. Аммо фильмнинг съёмка ишлари бошланган вақт сценарий бир оз ўзгарди, аммо мен шундай бўлганлигидан ҳеч афсусланмадим, чунки сценарий яхши томонга ўзгартирилди ва мазмун, драматиклик жиҳатидан кучлироқ бўлди деб айта оламан. Илк мазмундаги сценарий асосида фильм суратга олинганда, уни томошабинлар қабул қилишлари, ўзларига сингдиришлари бир оз қийинроқ бўларди деб ўйлайман. Фильм менинг қалбимдан ўзгача бир ўрин эгаллади. Алишер Узоқов билан режиссёр сифатида менинг илк ишим бўлиб, мен бундан жуда ҳам хурсандман. Алишер ёш бўлишига қарамай ҳақиқий ижодкор, ўзига ҳам атрофдагиларга ҳам иш вақтида жуда талабчан инсон эканлигига амин бўлдим ва режиссёр сифатида ўзгача қирраларини ўзим учун кашф қилдим. Барча фильм ижодкорлари ўз ишларининг усталари ва маъсулиятли инсонлар эканлигини айта оламан”. 
 
alt
 
Зиёда Худойқулова:
 
“Ушбу фильмга мени Алишер ака таклиф этдилар. Сценарийни ўқиб чиқишим билан менга маъқул бўлди. Съёмка жараёнида ўз ролимни яхши ижро этишимда Алишер ака менга ёрдам бердилар. Йиғлаш керак бўлган саҳналарда бир оз қийинчиликка учрадим. Аммо менга бу ишни амалга оширишда Раъно Шодиева жуда ҳам катта ёрдам бердилар. Кутилмаганда улар томонидан юзимга туширилган тарсаки йиғлаб юборишимга ёрдам берди. Ролим ҳаққоний чиқишига интилганман. Томошабинларга маъқул бўлишига умид қиламан”. 

alt

Алишер Узоқовга актёр сифатида таъриф беришнинг хожати йўқ албатта, аммо унинг бу режиссёрлик иши бизда ижобий фикрларни уйғотди. Фильм жуда таъсирли ва ҳар бир томошабин қалбини ларзага сола олади. 
Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, "Кузда гуллаган дарахт" фильмининг тантанали премьераси бугун, 27 феврал куни Алишер Навоий номидаги кино саройда соат 17:00 да бўлиб ўтади. 

"Кузда гуллаган дарахт" фильми ёпиқ премьерасининг юлдузли томошабинлари:
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг