ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Кёсам Султон сериалининг тарихий қаҳрамонлари: улар кимлар?!

5141
0

Султон Аҳмад – Султон Сулаймоннинг ўғли Султон Салимнинг эвараси. Усмонийларнинг ўн тўртинчи султони. Ўн тўрт ёшида тахтга ўтирган. Қоидаларга кўра ўз укаси шаҳзода Мустафони қатл қилдириши керак бўлган, лекин укасини кўзи қиймаган ва ўлимга маҳкум этмаган. Раҳмдил бўлишига қарамай, салтанатига зарар етказмоқчи бўлганларга нисбатан бешафқат бўлган.

alt

Кёсам – грек савдогарининг қизи, Кефалония оролида истиқомат қилган, яхши таълим олган бўлиб, бир неча тилларни билган. Султон Аҳмаднинг бувиси Сафия Султон хоҳиши билан ўғирлаб келинган ва Аҳмадга совға килинган. Оиласи бағрида эркин ҳаёт кечирган Анастасия, султон оиласига ўз хоҳишига қарши келтирилган бўлиб, саройга ўрганиши қийин кечган. Лекин Аҳмадга кўнгил қўйган ва шундан сўнг сарой қонун-қоидаларини ўрганишга киришган. Унга Аҳмаднинг бувиси Сафия Султон ёрдам берган.

alt

Сафия Султон – Султон Аҳмаднинг бувиси, Салим ва Нурбонунинг ўғли Султон Мурод III нинг завжаси. Аҳмаднинг отаси , ўғли Маҳмуд III  даврида волида султон бўлган. Кўп нарсани бошидан кечирган Сафия Султон катта ҳаётий тажрибага эга бўлган. Саройда ҳар қандай фитналарни уюштиришга устаси фаранг бўлиб, лекин ўзини алдашларига асло йўл қўймаган.

alt

Хандон Султон – Султон Маҳмуд III нинг завжаси, Султон Аҳмаднинг онаси. Султон Аҳмад бошқаруви даврида Волида султон бўлган.

alt

Шаҳзода Мустафо – Султон Маҳмуд III ва Халима Султоннинг ўғли. Сарой қоидаларига кўра акаси Султон Аҳмад тахтга ўтиргач қатл қилиниши керак бўлган, лекин акасининг раҳмдиллиги сабаб ўлимдан қутулиб қолган.

alt

Халима Султон –  Султон Маҳмуд III Манисада санжакбеклик қилаётган даврда Халима Султон кўнгил қўяди. Халима Султон Маҳмуд IIIдан ўғил фарзанд кўради. Ўғли ҳукмдорлик қилган даврда Волида Султон унвонига сазовор бўлади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг