alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Маликам сериали давом этади

Таниқли режиссёр Зебо Наврузова томонидан суратга олинган «Маликам» сериали томошабинлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Сериал режиссёри сўзларига кўра,  ёшларнинг севимли актёри Муҳаммад Али Наврузов томонидан ижро этилган бош қаҳрамон образининг тақдири сериал мухлисларини қайғуга солган. Сериал унинг ўлими билан якун топмаслиги керак деб, ҳикоянинг давомини кўриш истаклари ёғилган.

alt

Шу сабабли, сериал ижодкорлари «Маликам» сериалининг иккинчи фаслини суратга олишга қарор қилганлар. Йигирма қисмдан иборат бўладиган иккинчи фасл баҳорнинг илк кунларида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.

alt

Кино ихлосмандарини бефарқ қолдирмаган сериалнинг давоми ҳам биринчи фасли каби муваффақияли бўлади деб умид қиламиз.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-02-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг