alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Мажруҳ 2 ёхуд мистер Америка» фильми тақдимотидан

7 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройда «Мажруҳ 2 ёхуд мистер Америка» фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бош режиссёр Баҳром Ёқубов бўлиб, у мазкур картинани узоқ йиллик танаффусдан сўнг жамоатчилик эътиборига ҳавола этмоқда.

alt

Тақдимот маросими анъанавий тус олган катта залда олиб борилди. Бошловчилар Азизбек ва Жайрона Ҳасановалар бўлди. Улар томошабинларга бирин-кетин картинанинг ижодий жамоаси, ҳамда актёрлар гуруҳини таништириб ўтди.

altalt

Кадр ортида асосий вазифани гарданига олиб, картинанинг муваффақиятли чиқишини таъмин этиш учун меҳнат қилган ижодий жамоа вакиллари: продюсер — Руслан Мирзаев, композитор — Ҳожиакбар Шамс, грим устаси — Шаҳзода Шарофуддинова.

alt

Шунингдек, уларнинг меҳнатини томошабин олдига олиб чиқиб, картинанинг фойдали ёки кераксиз «маҳсулот» эканлигини белгилаб беришга хизмат қилувчи актёр гуруҳини алоҳида таъкидлаш ўринли. Мазкур фильмнинг биринчи навбатдаги ютуғи ҳам ўз касбининг моҳирлари, профессионал актёрлар танланганида дейишимиз мумкин. Фильмда асосий ролларни Севара Солиева (Паризода), Алишер Усмонов (Баҳтиёр), Мирза Азизов (ота), Баҳодир Муродов (ота), Ҳосият Ҳусанова (она), Асқар Ҳикматов (дўст)лар ижро этган. Қолган персонажларни Дилбар Икромова, Алишер Отабоев, Рустам Каримов, Толиб Мўминов, Луиза Расулова, Жафар Кенжаев, Райҳон Ашурова, Ҳасан Мўминжонов, Сўғдиёна Азимова ва Сергей Монархлар гавдалантирган.

altaltalt

Картина саундтреки сифатида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованнг «Қўрқитар» таронаси олинган.

Фильмнинг бош ғояси — ҳар бир замонда бўлган ва ҳозир ҳам ўз кучини йўқотмаган бойлик (пул)нинг ҳақиқий инсондаги ғурур, меҳр-оқибат, қадриятларга ҳурмат, ўзига нисбатан ишонч ва матонат каби туйғуларини ҳеч қачон маҳв эта олмаслиги, ўз сўзида собит тура оладиган инсонга бойликдан кўра, ўз хотираси, оиласи муҳим эканлигидир.

alt

Мазкур ғояни тўлақонли очиб бериш вазифаси актриса Севара Солиева зиммасига юклатилган. Ҳаётда бирмунча қийинчилик кўрган, онасидан эрта етим қолган, оғир, босиқ ва энг муҳими виждони, қалби уйғок покиза қиз Паризода талқини актриса томонидан очиб беришга ҳаракат қилинган. Бу қиз жудда оддий шароитда, чекка бир ҳудудда кичик оиласи билан баҳтиёр яшайди. Кунларнинг бирида уларнинг тинчлигига раҳна солувчи ёвуз куч пайдо бўлади. Бу ёвузлик тимсолини кўрсатиб бериш Алишер Усмонов гарданига тушди. Бири хотирасини унутмаган ҳолда илгари одимласа, бири ўтмишни эслашни ҳам истамайди. Фақат бугунги куни зўр бўлиши учун ҳаракат қилади. Баҳтиёр пул билан ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин деса, Паризода пул нарса-буюм сотиб олиш учун ишлатилиши, зарур бўлиши мумкин-у, аммо у ҳеч қачон инсон ғурури, миллий қадрияти ва хотирасини сотиб ололмаслигини исбот қилиш учун «беллашади».

Сценарийда  монолог ва диалогларга ҳам алоҳида урғу берилиб, сўзлардан, мақол ва иборалардан ўринли фойдаланилган. Бу эса матннинг янада таъсир доирасини кенгайтирган.

altalt

Картинада Ўзбекистоннинг бошқа ҳеч бир давлатники ўхшамаган миллий қадрияти, урф-одати, меҳр-оқибати борлигини ва бу нарсалар ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмаслигини томошабинга яна бир бор эслатишга интилишган.

Фильм давомида залда қўллаб-қувватлашлар кўп кузатилди ва бундан аёнки, картина ўз томошабинини топишга улгурди.

alt

Шу ўринда картина бош рол ижрочилари фикри билан танишинг:

Севара Солиева:

— Кўпгина ролларимда содда қиз образини талқин қилганман. Бу картинада ҳам шунақа, аммо унинг соддалиги бошқача. Паризода ҳаётда доимо ҳалол яшаш, Ватани, халқи ва яқинларига вафодор қиз. У учун бойлик биринчи эмас, у маънавиятни бош ўринга қўяди. Ўзига яқин бўлган хотираларини ҳеч қачон ҳеч нарсага алишмайди. Бу қиз образида ўзбек хотин-қизларига хос матонат, сабр-бардош туйғуларини кўрсатиб беришим керак эди. Персонажнинг тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Менга бундай масъулиятли вазифа юклатилганидан ҳурсанд ҳам бўлдим ва озгина қўрқув, бу қанақа қўрқув бўлди, қай даражада образни чиқариб бера оларканман, деган. Сьёмка жараёнлари Оқтошда ва Пойтаҳтимизда олинди. Февраль ойининг совуқ кунларида. Қийинчиликлар ҳам бўлди. Аммо назаримда қийинчилик билан қилинган меҳнат, албатта ўз самарасини беради. Ҳақиқий баҳони эса, албатта, томошабин беради.

alt

Алишер Усмонов:

— Мистер Америка персонажини яратдим. Инсон туғилган, киндик қони тўкилган маскан, Ватанини ҳеч нарсага алишиб бўлмаслиги, киши юксак мартабаларга эришмасин лекин барибир ўз Ватанида эъзоз топиши мумкинлигини тушуниб етган қаҳрамон ҳисобланади. Ролимнинг мақсади томошабинга ҳақиқий Ватан сўзи, кўча-куйдаги катта портретда ёки ўзи тушунмаган ҳар хил қўшиқларни куйлашда эмас, балки юрагида, қалбида шу сўзнинг мавжудлиги ва уни ҳис этиб яшашлигида эканлигини кўрсатиб беришдан иборат. Шу ролни ўзим жуда яшхи кўриб ижро этдим. Билсангиз, аслида мен актёр эмасман. Шу учун ҳали ўрганишим керак бўлган жиҳатлар талайгина. Картинада партнёрим бўлган Севара Солиева ҳам менга яқиндан ёрдам берди. Билмаганларимни ўргатди. Ўйлайманки, фильм томошабинларга манзур бўлади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг