Октябрь ойининг энг талабгир фильмлари
Мазкур фильм жорий йилнинг 14 сентябрь санасида илк маротаба кенг омма ҳукмига тақдим этилган эди.
Фильмда коррупция сабаб, ўз вақтида фош этилмаган, аксинча уни яшириш ортидан бахтли бир оиланинг тақдирига нуқта қўйилишига сабаб бўлган қонли жиноят ва уни фош этишда ички ишлар тизимида ҳалол меҳнат қилиб, адолат қарор топишига ҳиссасини қўшиб келаётган виждонли ходимларнинг маҳорати намоён этилган. Бош ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев, Киара Крит ва Жамшид Асадовлар ижро қилишган.
2-ўринда ёш режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Миллионер келин» картинаси. Ёшларнинг ҳаётга енгил қараши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳикоя қиладиган комедия жанридаги фильмда бош ролларни Отабек Мирзахолов, Дилшод Мирзамуродов, Беҳруз Тоҳиров, Ширин Исмоилова, Ахмад Темуров, Мурод Ражабов, Саида Раметовалар ижро этишган.
3-ўринда режиссёр Нодир Мўминов томонидан суратга олинган «Темур» фильми бўлиб, фильмининг воқеалари халқаро терроризм ва мамлакатимизда унга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ватанпарварлик, дўстлик туйғулари илгари сурилган. Бош ролларни Алихан, Мирза Азизов, Элёр Маҳкамов, Саят Исембаев, Фарҳод Абдураимов, Максим Акбаров ва бошқалар ижро этган.
Фильмнинг тақдимот маросими қандай ўтганлигини бу ерда кўришингиз мумкин.
4-ўринда Мурод Иноғомовнинг «Жонимга тегдинг жоним» картинаси. Комедик мелодрама жанрида суратга олинган мазкур фильмда бош ролларни Азамат Ахроров, Муборак Ходжаева, Шохида Исмоилова, Хамид Тошпулатов, Бекзод Мухаммадкаримов, Хосият Хусановалар ижро этган.
5-ўринда Лазиз Ашуралиев режиссёрлиги остида суратга олинган «Найранг» фильми жойлашган. Муҳаммадисо Абдулхайиров, Мурод Ражабов ва бошқалар роль олган мазкур фильм ҳам комедия жанрида суратга олинган.
Рейтинг Алишер Навоий номли киносаройи матбуот хизмати берган маълумотларга асосланиб тузилган.
Фильмлар афишаси билан сайтимизда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0