ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимоти бўлиб ўтди

474
0

Меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида ўз бағрига олган «Туркистон» санъат саройида бу оқшом ҳақиқий «юлдузлар ёғдуси»га гувоҳ бўлиш мумкин эди.

Устоз санъаткорлардан тортиб, ёш актёр ва актрисалар, умуман барча кино соҳаси вакиларини бирдек ҳаяжон ва фаҳр туйғуси қамраб олгани уларнинг чеҳрасида намоён эди.

Тантанали тақдирлаш маросимини Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги директори Фурқат Зокировлар очиб бердилар.

alt

Маросим аввалида юртимизда кино санъатининг пайдо бўлиши ва ривожланишига улкан ҳиссасини қўшган марҳум ижодкорлар ёдга олинди. Сўнгра бир қатор устоз киноижодкорлар «Ўзбек киноматографиясига қўшган ҳиссаси учун» «Олтин Ҳумо»нинг махсус мукофоти ҳамда пул мукофоти билан тақдирландилар.

Оқшомнинг давомида 2017-2018 йилларда суратга олинган фильмлар орасида қуйидаги номинациялар бўйича энг яхши деб топилган номзодлар тақдирланди.

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ХУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ номинацияси ғолиби  - «Икки элнинг суюкли фарзанди» фильми;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ АНИМАЦИОН ФИЛЬМ номинацияси ғолиби  - «Довюрак ошпаз» анимацион фильми

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ номинацияси ғолиби -  Лазизхон Ғаниев «Элпарвар» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ОВОЗ РЕЖИССЁРИ номинацияси ғолиби - Анвар Файзуллаев «Тинчлик ортида» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ГРИМ РАССОМИ номинацияси ғолиби - Валентина Абдуқундузова «Исломхўжа» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ МОНТАЖ ИШИ номинацияси ғолиби  - Қудратилла Дадажонов «Иссиқ нон» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ЛИБОС БЎЙИЧА РАССОМ ИШИ номинацияси ғолиби  - Нина Добрина «Элпарвар» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ РАССОМ ИШИ номинацияси ғолиби  - Акмал Саидов «Исломхўжа» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ КИНО БАСТАКОРИ номинацияси ғолиби  - «Омнибус» ансамбли «Элпарвар» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида  ЭНГ ЯХШИ СЦЕНАРИЙ номинацияси ғолиби  - Умид Хамдамов «Иссиқ нон» фильмига ёзилган сценарий учун.

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ОПЕРАТОРЛИК ИШИ номинацияси ғолиби - Рустам Муродов «Элпарвар» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ РЕЖИССЁРЛИК ИШИ номинацияси ғолиби  -
Рашид Маликов «Сабот» фильмидаги иши учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ АЁЛ РОЛИ РОЛИ номинацияси ғолиби - Муяссар Бердиқулова «Назира» фильмидаги роли учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК РОЛИ номинацияси ғолиби  - Карим Мирҳодиев «Сабот» фильмидаги роли учун;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ТОМОШАБИН МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ФИЛЬМ номинацияси ғолиби  - «Васият» фильми;

alt

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМИ номинацияси ғолиби  - «Иссиқ нон» фильми

alt

Шундай қилиб, Умид Ҳамдамов тақдирлаш маросимидан бир эмас, иккита мукофот билан кетди.

alt

Тантанали маросимни эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов ўзининг шўх таронаси билан кунлаб берди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг