Кино
"Ayol qismati" ko'plab e'tiroflarga sazovor bo'lgan film
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино
Ойқиз эртаги - тарихий эртак фильми
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан Ойқиз эртаги - тарихий эртак фильми суратга олинаётганлиги ва трейлери чиққанлиги ҳақида ҳам аввал хабар берган эдик.
Ҳозирги кунда “Ойқиз эртаги” бадиий фильмини ишлаб чиқариш жараёни айни қизғин паллага кирган. Фильм қизиқарли афсона ва ривоятларга асосланган бўлиб, унда Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар акс эттирилган.
“Ойқиз эртаги” бадиий фильмининг сценарийси Муҳаммад Давлатиллоҳ ва Акбар Бектурдиев қаламига мансуб, постановкачи режиссёр Акбар Бектурдиев, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильмда Ҳайрулла Саъдиев, Маъруф Отажонов, Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова каби таниқли ва ёш актёрлар суратга тушишмоқда. Демак, киноижодкорлардан тез орада тарихий фильм намойишини кутиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
05-12-2015
ИЗОҲЛАР 0