alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Ойқиз эртаги» фильми ёпиқ тақдимотидан

Ёпиқ премьерага юртимизнинг санъат ва маданият намоёндалари, кино, эстрада, ва оммавий ахборот воситалари ташриф буюришди. 

alt

Улар қаторида Нозим Тўлахўжаев, Мансур Васатти, хонанда Шаҳзода, Шаҳзода Матчанова, Рухшона ва Санжар Маткаримов, Дилором Эгамбердиева, Рустам Саъдиев ва бошқаларни кўриш мумкин бўлди.

 

Шунингдек ўқинг: Юлдуз Ражабова билан суҳбат

Шу куни йиғилганлар ҳукмига киноижодкорлар томонидан 1,6 миллиард cўмлик бюджет билан икки йил муддатда тасвирга олинган тарихий эртак, фэнтези жанридаги картина тақдим этилди.

alt

Фильм намойишидан аввал, залга йиғилган барчага фильм ижодкорлари бирма-бир актёр Адиз Раджабов томонидан таништириб ўтилди.

altalt

Сўзга Хилол Насимов ва фильм режиссёри Акбар Бектурдиевлар чиқишди.

alt

Ёш режиссёр фильм муваффаққиятини таъминлаш учун маҳоратли, забардаст ва ёш актёрлар ансамблини бир ерга жамлай олган.

alt

Унда бош ролларни таниқли ёш актёрлар Йигитали Мамажонов ва “Эътироф-2015” тақдимоти ғолиби Юлдуз Ражабова ва Алиханлар ижро этган.

alt

Шунингдек, фильмда томошабин ўз ишининг мохир усталари Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Дилбар Икромова, ҳамда Маъруф Отажонов, Исо Тўраев, Феруза Собитова каби киноижодкорларни кўришлари мумкин бўлади. Уларнинг иштироки картина ютуғини таъминлашга ҳисса қўшган деб ҳеч бир муболағасиз айта оламиз.

alt

Фильм энг сўнгги техникалар билан юқори даражада ишланган. 4K форматда суратга олинган бўлиб, Dolby Surround 5.1. форматига мослаб овозлаштирилган. Жуда кўп саҳналарда махсус эффектлардан ва замонаивй технологиялардан фойдаланилганлигини кўриш мумкин.

«Ойқиз эртаги» бадиий фильми кескин саҳналарга бой бўлиб, қизиқарли ва ўткир сюжет орқали актёрлар ижросида ҳилма-хил, мураккаб ҳаракатлар ва характерлар очиб берилган. Актёрлар жанговор ва кескин саҳналардаги барча харакатларни ўзлари бажарган бўлиб, режиссёр томонидан қўйилган вазифани аъло даражада бажарганлар дея оламиз.

Фильмда, кўҳна Шарқда жойлашган Саранг мамлакатида рўй берган воқеалар ҳақида сўзланади. Унда ойдин тунда туғилган гўзал малика Ойқиз тақдири ва у ёвузлар туфайли бошидан кечирган қисмати ҳикоя қилинади.

Томошабин ғаройиботларга бой, сеҳргару афсунгар, ботиру малика, подшоҳу чўпон каби бир-биридан қизиқ қаҳрамонлар яшайдиган дунёга ғарқ бўлади.

Картинада Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар. севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар илгари сурилган.

Кўҳна Хоразм гавҳари, Хивада тасвирга олинган кадрлар сеҳри сизни эртаклар оламига етаклаб, бир зумда орзулар мамлакатига элтиб қўяди. У ерда сизга Ойқиз ўз эртагини сўзлаб беришга тайёр...

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифлари – Муҳаммад Давлатиллоҳ, Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи режиссёр – Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи оператор  – Дилмурод Турдибоев
Бастакор  – Димитрий Янов-Яновский
Саҳналаштирувчи рассом – Акмал Саидов

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмнинг кенг жамоатчилик учун премьераси 19 май санасида бўлиб ўтади. Пойтахтимиз кинотеатрларида оилавий тарзда мазкур картинани 20 майдан томоша қилиш мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг