
Ўзбекистон 70-Канн кинофестивалида
Фильм суратга олиш ишлари Newberry Springs номли кичкинагина шаҳарчада, Калифорния саҳросида 10 кун давомида, эрталабдан кечгача, ҳавонинг энг қиздирган маҳали – 2016 йил 13 августдан 24 августга қадар давом этган.
Фильм сюжетига кўра бош қаҳрамон Нолан чуқур тушкунлик ҳолатида бўлади ва ўз шаҳрини тарк этиб, муаммоларидан қочишга ҳаракат қилади. У ўзига ишонмайдиган меланхолик, ҳаётига тубдан ўзгартириш киритиб, унга маъно бағишлайдиган бир нарса орзусида. «Зерикарли ҳаёти» ва ўзида баъзи нарсаларни ўзгартириш мақсадида Нолан Калифорния саҳросига йўл олади. Ярим йўлда унинг мотоцикли ўт олмай қолади ва шунинг натижасида у ўзаро бир муҳим афсона орқали бир-бири билан боғлиқ инсонлар билан танишади.
![]() |
Анвар Сафоев, режиссёр:
|
Натижада биз биргаликда ажойиб вақт кечирдик ва мен ҳозирда фаолият олиб бораётган Non Stop People телеканали жойлашган Парижда қўнғироқлашишга келишиб олдик».
Short Film Corner – «Қисқа метражлар бурчаги» қисқа метражли фильмлар учун маҳсус дастур.
«Laurent бир муддат вақт ўтиб қўнғироқ қилди, «Кучук» фильмимни томоша қилганини ва мен билан учрашиш ниятини билдирди. Мазкур учрашувда у ўзининг кундалик ташвишларидан қочиб, ҳаётига ранг қўшишни мақсад қилган бир йигит ҳақида ҳикоя ёзишни таклиф қилди. Бу ҳикоя менга жуда яқин туюлди ва фильм суратга олиш ишлари Лос Анжелесда олиб борилиши унга бўлган иштиёқимни янада оширди ва мен ўша заҳотиёқ розилигимни билдирдим».
Актёрлар таркибидан Франция ва Америкадан актёрлар ўрин олди: Laurent Paris, Jenny Lander, Les Brandt, Sophie Venecia Reyes, James Macpherson, Claire Younsi.
Суратга олиш гуруҳи: постановкачи операторлар – Хасан Атабаев, Хусан Атабаев, либослар бўйича рассом, стилист – Ela Ri, визуал эффектлар – Андрей Евстигнеев. Бастакор – Азамат Рахимов, оригинал мусиқа – SCRAMJET.
Фильм намойиши 24 май куни Канн кинофестивали залида бўлиб ўтади. Шунингдек фильм Канн кинофестивалининг яна икки дастури La semaine de la critique (танқид ҳафталиги) ва La quinzaine des réalisateursr (режиссёрларнинг икки ҳафталиги)га тақдим этилган.
Анвар Сафоев 1988 йилда таваллуд топган, Тошкен Давлат маданият ва санъат институтининг «Кино ва ТВ режиссураси» факультетини тамомлаган. Мана 3 йилдирки Францияда яшб ижод қилмоқда. Канн ва бошқа фестиваллар ниҳоясига етгач Тошкентга қайтиб, ўзбек кинематографиясини ривожлантиришни масвад қилган.

ИЗОҲЛАР 0