Кино
Пайшанбадан Пайшанбагача 2 фильм намойишидан

Фильм, “Пайшанбадан пайшанбагача” картинасининг мантиқий давоми бўлиб, фантастик комедия жанрида тасвирга олинган.
Фильмда ролларни сизга яхши таниш актёрлар Муҳаммадисо Абдулхаиров, Шукурилло Исроилов, Фарҳод Абдуллаев, Турғун Бекназаров, Одина Ғозиева, Гулчеҳра Носирова, Хосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқуловалар ижро этишган.
Премьерага ташриф буюрган томошабинларга, фильм намойишидан аввал ижодий гуруҳ ва актёрлар таништирилиб ўтилди. Премьерани Зарина Низомутдинова ва Акбархўжа Расуловлар олиб боришди.
Фильмдан хулосани ҳар бир мухлис ўзи чиқаради албатта, биз эса премьерага ташриф буюрганимизда томашабинлар фильмни катта қизиқиш ва завқ билан томоша қилганликлари гувоҳи бўлдик. Сиз ҳазилга бой, фантастик комедия жанридаги “Пайшанбадан Пайшанбагача 2” фильмни юртимиз кинотеатрларида 26 августдан томоша қилишингиз мумкин.
Қўйида эса премьерадан фотосуратлар эътиборингизда.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-08-2015
ИЗОҲЛАР 0