ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Премьера: Бу телба муҳаббат ёҳуд Фарҳод ва Ширин

Мухлислар томонидан ишчи номи "Фарҳод ва Ширин" деб номланган фильмнинг премьераси анчадан бери кутилаётган эди. Натижада "Бу телба муҳаббат ёҳуд Фарҳод ва Ширин" деб ном олган мазкур фильмнинг премьераси 20 февраль куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтди. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt

Фильм сценарийси "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан тасдиқланганлиги таъкидланган мазкур фильмда латофатли Лола Йўлдошева ва ҳозирги куннинг энг машҳур актёрларидан Умид Искандаров, шунингдек, Наргиза Салмонова, Феруза Салматова, Муяссар Бердиқулова ва бошқалар рол ижро этганлар. 
 
alt

Шуни ҳам айтиш жоизки, фильмдаги сюжет Алишер Навоийнинг шу номли достонига мутлақо алоқаси йўқ. Фильм бош қаҳрамони Фарҳод (Умид Искандаров) ота-онасининг раъйини қайтара олмай ўз қариндошига уйланишга рози бўлади. Бўлажак келин (Наргиза Салмонова) билан келинлик либоси танлашга келган Фарҳод тасодифан ўз Ширинини (Лола Йўлдошева) учратиб қолади. 
 
alt
alt
alt

Фильм ҳақида батафсил тўхтамасликка қарор қилдик. Айтадиларку, минг бор эшитгандан бир бор кўрган яхши деб. Мазкур ҳикоя нима билан якун топишини билишни истаганларни юртимиз кинотеатрларига таклиф қилиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг