PROlogue II-Республика кинофестивали ўтказилади
16-20 ноябр кунлари Ўзбеккино Миллий агентлиги ташаббуси билан PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II-Республика фестивали ўтказилади.
16-20 ноябр кунлари асосий кўрик дастурига кирган фильмлар намойишлари ўтказилади, 21 ноябр куни Фестивал ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Фестивалда «Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» учун бош соврин, «Энг яхши сценарий», «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши операторлик иши» йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланади.
Айни кунларда эса фестивалга аризаларни қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда.
Фестивалда қатнашиш учун аризаларни 1 октябрга қадар топшириш лозим. Аризалар 20 октябрга қадар саралаб олинади.
Фестивалда ўз фильмлари билан иштирок этишни истаган барча ижодкорлар Ўзбеккино Миллий агентлигига +99871 2458334 мурожаат қилишлари мумкин.
PROlogue I-Республика кино фестивали
ИЗОҲЛАР 0