ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

PROlogue'да ўзбек кино санъати усталаридан сабоқлар

1540
0

Ёшлар ижод саройида 27 ноябрь куни иш бошлаган PROlogue - ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли филъмлар III Республика фестивали давом этмоқда.

alt

Фестиваль доирасида хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган Ўзбек кино санъати усталари, барчамизга яхши таниш «Ёр-ёр» филъми режиссёри Али Ҳамроев, «Нафосат», «Севишганлар», «Учрашув» каби картиналар режиссёри Элёр Ишмуҳамедов, маҳоратли сценарист Одилшо Агишевлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.

altalt

Элёр Ишмуҳамедов, кинорежиссёр ва сценарист 

Санъат ўз даражасини йўқотмаслиги учун, аввало, кичик, маиший мавзулардан йироқ бўлиши лозим. Унда барча жанр мутаносиб бўлсагина томошабинни ўзига торта олади ва йиллар ўтса-да аҳамиятини йўқотмайди. Аудитория ўша санъат асарини ҳар кўрганда қизиқиши ортиши, янгидан янги топилмалар топиши керак. Кинода биринчи ғоя ва у асосида ёзилган сценарий муҳим бўлса, кейин режиссёр маҳорати. Кўп таъкидлайман, режиссёр минг юзли бўлиши лозим. Яъни, у бир вақтнинг ўзида ҳам шифокор, ҳам мардикор, ҳам бизнесмен, хуллас турли қиёфаларга кира олиши даркор. Ёш киноижодкорларга биргина маслаҳатим борки, у ҳам бўлса, кўп ўқиш, изланиш, кузатиш. Режиссёрнинг ҳамкасблар ижодини кузатиши муҳим. Ўшанда ўзига ниманидир кашф қилиши, ўрганиши ёки ўша камчиликни такрорламасликка эришиши мумкин.

 

Али Ҳамроев, кинорежиссёр

Дунё бўйича турли мамлакатларда 250 дан ортиқ фестиваллар ташкил этилади. Уларни минтақанинг ўзига хос ташрифномаси дейишимиз мумкин. Чунки фестиваль орқали ўша мамлакат кино соҳасининг бугунги ҳолатини баҳолаш имкони мавжуд бўлади. Бу ердаги бўлажак актёр, режиссёр ва операторларнинг ишларини кўриб, ўзбек киноси йилдан-йилга тараққий этиб бораётганига ишонч ҳосил қилдим. Ўйлайманки, биз ўтаётган маҳорат дарслари ҳам улар учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

Мазкур дарсларда нафақат ёш киноижодкорлар, балки таниқли актёрлар ҳам қатнашди.

altalt

Бу йил фестивалда қатнашиш учун ёш режиссёрлар томонидан 100 дан ортиқ ижод маҳсуллари топширилган бўлиб, ҳайъат аъзолари уларнинг 15 нафарини фестивалда намойиш этиш учун саралаб олди. Фестивалнинг биринчи ва иккинчи кунларида «Нажот», «Ички ҳакам», «Қимиз», «Пианино», «Хоразм жонгинам», драматик жанрда ишланган «Жаноза», «Мама» «Фиғон», психологик, рамзий сюжетга эга «У», «Устунсиз уй» филъмлар намойиши бўлиб ўтди.

 

«Орамиздаги афсоналар» фотокўргазмасида:
 

Фарход Абдуллаев,

alt

Абдураим Абдуваҳобов,

alt

Карим Мирходиев,

alt

Гавҳар Зокирова,

alt

Рустам Сагдуллаев,

alt

Тўти Юсупова, 

alt

Рихсихоним Иброҳимова,

alt

Гулчеҳра Саъдуллаева,

alt

Бахтиёр Ихтиёров ва яна бир қанча ўзбек кино санъатининг ривожига муносиб хисса қўшган маҳоратли режиссёрлар, актёр ва актрисалар суратлари тақдим этилган. 

alt

PROlogue - ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли филъмлар III Республика фестивали ёшларнинг иқтидорини намойиш қилишига имкон яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа дарғалари билан ёш авлод ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

 

PROlogue қисқа метражли фильмлар фестивали дастури билан бу ерда танишинг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг