ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Қамара Камолованинг фильми муваффақияти

Ёдингизда бўлса таниқли ўзбек кинорежиссёри Қамара Камалованинг "Унутма мени" бадиий фильми жорий йилнинг 13-18 октябр кунлари Германиянинг Ҳемниц шаҳрида бўлиб ўтган "Болалар ва ўсмирлар" фильмларининг 19-Халқаро "Шлингель – 2014" кинофестивалида “Томошабин эътирофи” совринига сазовор бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда эса, таниқли рижессер Қамара Камалованинг айнан шу фильми, 1-7 ноябр кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Лучезарный ангел” (“Нур сочувчи фаришта”) ХI халқаро хайрия кинофестивалида Россия Федерацияси Ижтимоий-маданий ташаббуслар жамғармасининг “Болалар учун энг яхши кино” махсус совринига сазовор бўлди.

alt

"Яхши кино қайтмоқда” шиори билан ўтказилган ушбу кинофестивалда дунёнинг 26 мамлакатидан 368 та тўлиқ ва қисқа метражли, ҳужжатли ва анимацион фильм қатнашди. Шулардан 83 та картина танлов дастурида, 61 таси эса танловдан ташқари дастурда иштирок этди.

Россия Федерацияси маданият вазирлиги, Москва шаҳар ҳокимлиги  ва бошқа бир қанча ташкилотлар ўтказган ушбу кинофестивалнинг ташкилий қўмитаси раиси “Россияда ўсиб келаётган авлоднинг маънавий-ахлоқий маданияти” мақсадли комплекс дастури васийлар кенгаши раиси, РФ ҳукумати раисининг рафиқаси Светлана Медведевадир.


Манба: uzbekkino.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг