alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Рангсиз тушлар» фильми халқаро кинофестивалларда иштирок этади

«Рангсиз тушлар» фильмида кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, «одамлар нима дейди» каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.  

altalt

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов.

alt

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Республикаси Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир. Фестивал Татаристон Республикаси Президенти ҳомийлигида ўтказилади. Танлов комиссияси ва ҳайъати таркибига дунёнинг атоқли санъат намоёндалари – кинорежиссёрлар, операторлар ва киношунослари киради. 

alt

 

 

«Fresco» – бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат. Маънавий ёки инсоний асосга эга бўлган фильмлар намойиши билан бир қаторда, фестивал ташкилотчилари фильмларда кўтарилган масалалар ва муаммолар бўйича оммавий мунозаралар уюштиради.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-07-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг