alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Шоира Зулфия ҳақида ҳужжатли фильм олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгаш Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги олдидан унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Безавол дунё” ҳужжатли фильмини тасвирга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бош муҳаррири Комилжон Шамсиддиновнинг хабар қилишича, яқин кунларда Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида ушбу ҳужжатли фильмни ишлаб чиқаришга киришилади. Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида “Шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш” вазифаси белгиланган. Шунингдек, К.Шамсиддиновнинг қайд – этишича, айни пайтда Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра, “Ўғлонлар”, “Гирдоб”, “Қадриятлар қадрланган юрт” ва бошқа яна бир қанча ҳужжатли фильмлар устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Манба: www.uzbekkino.uz

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг